• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Энг озода мамлакат — Швейцария чиқиндилардан қандай қилиб пул ишлайди?

    Forbes журнали Швейцарияни дунёдаги энг экологик тоза давлат деб топган (100 баллдан 95,5 балл). Рейтингни тузишда экспертлар биринчи навбатда чиқиндиларни бошқариш тизимининг ишлашини баҳолаган. Швейцарияда битта ҳам чиқинди полигони қолмаган, барча чиқиндилар янги товарлар ёки энергияга айлантирилади. Бу қандай амалга оширилиши ҳақида “Дарё” ҳикоя қилади.

    Конфедерациядаги чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш жараёни Швейцария соати каби ишлайди. Мамлакатда дунёда биринчи бўлиб “ноль” дафн маросимига эришилган. Швейцарияда битта ҳам чиқинди полигони йўқ. Улар 2000 йилда қонун билан тақиқланган. Аммо аҳоли жон бошига тўғри келадиган ахлат контейнерлари кўплиги бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринда туради. Лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган.

    Тарих

    Бунга ишониш қийин, аммо 80 йилларнинг бошларида Швейцариядаги экологик вазият даҳшатли эди: кичкина мамлакатда чиқиндини утилизация қилиш учун шунчаки жой қолмаган. Чиқиндихоналар тўлиб-тошган, тупроқ, ерости сувлари ва дарёлар чириган чиқиндилар билан ифлослана бошлаган. Биологик хилма-хиллик пасайиб борган. Мамлакат экологик фалокат ёқасида эди. Фавқулодда чоралар талаб этилган. Чиқиндиларни йўқ қилишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратишга қарор қилинди. Бу — чиқиндиларни алоҳида йиғиш, уларни маҳсулот ва энергия сифатида қайта ишлаш мажмуаларини қуриш, жарималарнинг қатъий тизими ва “чиқинди” полициясини ўз ичига олар эди.

     “Ифлос қилган одам тўлайди”

    Швейцария RSО (Ҳудудий огоҳлантириш) тизимининг асосий принципи — “ифлос қилган одам тўлайди”. У барча тоифаларда бирдек ишлайди — йирик корпорациялардан тортиб мамлакат фуқароларигача. Чиқиндиларни умуман ажратишни истамайдиганлар учун 11, 35 ва 60 литрлик махсус белгилар қўйилган сумкалар сотилади. 60 литрли сумкалар тахминан 3,8 франк туради. Бу пул саралаш ва қайта ишлашга кетади. Лекин ҳамма жойда қоғоз, картон, шиша, металл, пластмасса ва озиқ-овқат чиқиндилари учун алоҳида идишлар мавжуд. Катта дўконларда кўпинча батареялар, лампочкалар ва пластик бутилкаларни йиғиш пунктлари бўлади. Айниқса, атроф-муҳит ҳақида қайғурадиган ёки шунчаки пулни тежашни хоҳлайдиганлар учун яна эллик турдаги контейнерлар мавжуд.

    Бундан ташқари, махсус чиқинди ташиш машиналари шаҳар ва қишлоқларни кезиб, жадвал асосида ҳар хил турдаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплайди. Мисол учун, Рождество арчалари 7 январда қатъий равишда йиғиб олинади. Улгурмаганлар арчаларни қайта ишлаш пунктига ўзлари олиб келиб топшириши керак.

    Швейцарияликларнинг чиқиндиларни қайта ишлаш усули ишлатилган чой пакетини “саралаш” мисолида тасвирланган. Пакет ёрлиғи қоғоз солинган идишга, чой барглари эса озиқ-овқат чиқиндиларига, қоғоз қисқичлари металлга, қолган қисмлари бўлса аралаш чиқиндиларга ташланади. Муҳими, деярли ҳамма шундай қилади. Чиқиндиларни бошқариш маданияти болаликдан сингдирилган.

    “Чиқинди” полицияси RSО қоидаларини бузувчиларни “овлайди”. Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, улар нотўғри жойда ёки маркировкасиз қолдирилган пакетлар таркибини таҳлил қилади ва эгасини осонгина аниқлайди. Бундай эътиборсизлик учун жарималар “осмон” — қонунни бузганлик учун 3000 франк, суд харажатлари учун яна 530 франк кетади. Шу сабабдан омадини синаб кўришга тайёр одамлар кам.

    Қайта ишлаш

    Швейцарияда 30 дан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуалари мавжуд. Чиқиндиларнинг 53 фоизи янги маҳсулотлар учун хом ашёга айлантирилади. Фракцияларнинг айрим тоифалари учун бу кўрсаткич 96 фоизга етади. Қайта ишлаш бўйича етакчилар:

    • шиша — 96 фоиз;
    • алюминий қутилар — 92 фоиз;
    • қоғоз — 90 фоиз;
    • пластик бутилкалар — 82 фоиз;
    • батареялар — 71 фоиз.

    Шу билан бирга, швейцарияликлар қайта ишланадиган материалларнинг таркиби қандай ўзгаришини синчковлик билан кузатиб боради ва том маънода ҳар бир фоиз учун курашади.

    Чиқиндиларни ёқиш заводи

    Қайта ишлатиб бўлмайдиган чиқинди, яъни “думлар” чиқиндиларни энергияга айлантирадиган заводлар учун ёқилғи бўлиб хизмат қилади. Улар чиқинди полигонларининг ўрнини эгаллайди. Мамлакат бўйлаб 30 дан ортиқ шундай корхона фаолият кўрсатмоқда, бир қанча янгилари қурилмоқда. Қурилиш майдонини танлашда асосий мезон қулай логистикадир. Шунинг учун бундай корхоналар шаҳар марказларида ва Альп тоғлари этакларидаги яйловлар орасида жойлашган.

    Чиқинди тўкиладиган хоналарда паст босим сақланади. Ичкарида ҳаво сўриб олинади, бу ёқимсиз ҳид тарқалишининг олдини олади. Эзилган чиқиндилар 1 200 даража ҳароратда панжара устида ёндирилади. Бундай шароитда барча зарарли моддалар — диоксинлар ва фуранлар йўқ қилиниши кафолатланади.

    Тутунли газлар ўзидаги иссиқликни сувга бериб, уни буғга айлантиради, бу эса турбинани юргизади. Шу тарзда электр энергияси ишлаб чиқарилади. Газлар бўлса кўп босқичли тозалаш тизимига киради. Дастлаб, улар сўндирилган оҳак ва фаол углерод билан ўзаро реакцияга киришади, сўнгра филтрдан ўтади ва куллари қолиб кетади. Натижада қувурдан тоза буғ чиқади. Унинг таркибини корхона ходимларининг ўзи ҳам, мустақил экспертларни жалб қилувчи ҳокимият органлари ҳам назорат қилиб туради.

    Швейцария заводлари Hitachi Zosen Inova технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлайди, ушбу технология асосида бутун дунё бўйлаб 500 дан ортиқ завод қурилган.

    Швейцария федерал атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг чиқиндиларни бошқариш бўлими собиқ раҳбари Ганс-Питер Фарнининг сўзларига кўра, мамлакатдаги диоксинларнинг энг катта манбайи бу чиқиндиларни гулханда ёқишдир. Бунга металлургия ишлаб чиқариш ва кимёвий синтез корхоналари ҳисса қўшмоқда. Чиқиндиларни ёқиш заводига келсак, мамлакатдаги ўнлаб заводлар йилига 2-3 грамм диоксин чиқаради. Бу жуда кичик рақам.

    Чиқиндиларни ёқиш натижасида ҳосил бўлган энергия Цюрих, Берн, Люцерн ва бошқа кўплаб шаҳарлардаги турар жой биноларини иссиқлик билан таъминлайди. Ҳозирда Швейцариядаги заводлар тахминан 70 фоиз қувват билан ишламоқда. Мамлакат қўшнилардан ихтиёрий равишда чиқинди сотиб олади. Қайта ишланиши керак бўлган ҳар 10 контейнер чиқинди хориждан келади. Натижада, Швейцария бошқаларнинг чиқиндиларидан уч карра фойда олади. Аввал чиқиндини қабул қилгани учун, кейин қайта ишланадиган материаллар учун ва ниҳоят энергия учун.

    Шу тариқа Швейцария 30 йил ичида экологик фалокатдан қутулиб, дунёдаги энг тоза давлатга айланди ва ҳатто бундан мўмайгина пул ишлаб келади.

    26.12.2023, 15:40   Изоҳ (0)   11974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Сурайё Мажидова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швейцарияда дунёдаги энг узун йўловчи поезди рекорди ўрнатилди (видео)

    31.10.2022, 16:21

    Швейцарияда дунёдаги энг қиммат хотдог таклиф қилинмоқда. Унинг нархи 262 доллар

    23.11.2022, 00:45

    Швейцария барча мамлакатларни кассетали бомбалардан фойдаланмасликка чақирди 

    10.07.2023, 20:53

    Мексикада минглаб муҳожирлар АҚШ чегараси томонга марш уюштирди

    26.12.2023, 15:25

    Нетаньяху Ғазо секторида урушни тугатиш учун учта шарт айтди

    26.12.2023, 13:06

    Украина Россиянинг “Новочеркасск” йирик десант кемасини портлатди, бир киши ҳалок бўлди (видео)

    26.12.2023, 12:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.