Исроил хавфсизлик нуқтаи назаридан Ғазо секторига юборилган барча инсонпарварлик ёрдамларини текширишда давом этади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн маълум қилди.
“Исроил халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишда давом этади, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан Ғазога юборилган барча инсонпарварлик ёрдамларини кўриб чиқади”, — деди у.
Коэннинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини ўтказиш тартибни тиклашга ва ёрдамнинг ҲАМАСга эмас, балки белгиланган манзилга етиб боришини таъминлашга чақириб тўғри қарор қабул қилди.
“Исроил ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммаси озод қилинмагунча ва Ғазо секторидаги ҲАМАС йўқ қилинмагунча урушни давом эттиради”, — дея қўшимча қилди мамлакат ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)