Франция полицияси Мёрт ва Мозель департаментининг учта коммунасида терактлар тайёрлашда гумон қилинган беш нафар шахсни қўлга олди, деб ёзади L’Est Républicain газетаси.
Миллий аксилтеррор прокуратураси (PNAT) томонидан Париждан олиб борилган операция давомида махсус хизматлар сафарбар қилинди ва жума куни эрталаб Нанси, Туль ва Вандёвр-лe-Нанси шаҳарларида бир вақтнинг ўзида беш киши ҳибсга олинди. Айни дамда улар устидан тергов олиб борилмоқда, — дейилади нашрда.
Қайд этилишича, операция терроризмга қарши курашга ихтисослашган турли полиция бўлинмалари ходимлари: Терроризмга қарши кураш бўйича бўлинма (SDAT), Ички хавфсизлик Бош бошқармаси (DGSI) ва унинг Оператив ёрдам гуруҳи (GAО) томонидан амалга оширилган.
Изоҳ (0)