“Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиши керак”,— деди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп радиобошловчи Ҳью Ҳьюиттга берган интервьюсида.
“Ҳа, ҲАМАСдан қутулиш керак. Исроил буни амалга ошириши лозим. Уларнинг бошқа иложи йўқ. Одамлар 7 октябрь воқеаларини аллақачон унутиб бўлган”, — деди Трамп.
Аввалроқ Дональд Трамп Яқин Шарқдаги вазият АҚШ туфайли назоратдан чиқиб кетгани ва энди фалокатга айланиш хавфи борлигини айтиб ўтганди.
“АҚШ Яқин Шарқнинг бутунлай назоратдан чиқиб кетишига йўл қўйди. Ҳақиқатан ёмон ишлар содир бўлмоқда, аммо биз ҳаммасини тўхтатишга қодирмиз. Агар куч ва аниқлик билан ҳаракат қилинмаса, фалокат юз бериши мумкин”, — деб ёзганди Трамп.
Изоҳ (0)