Ижтимоий тармоқларда “Амирсой”да Gentra пастликка тушиб кетгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ушбу видеодаги ҳолат бундан 1 йил аввал, 2022 йилнинг декабрь ойида, Бўстонлиқ тумани ҳудудида содир бўлган. Автомобиль музламада сирғалиб бориши натижасида қияликка тушиб кетган, машина салонида бўлган фуқаролар жароҳат олмаган.
Транспорт воситаси техник шикастланган.
Изоҳ (0)