Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 233–234-километрларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита автомобиль ағдарилди, деб хабар беради Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 27 май куни соат 19:21 ларда Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси ёмғир кучли ёғгани сабаб ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas автомашинасига бориб урилиб, ЙТҲ содир қилган. Авария оқибатида Nexia пастликка тушиб кетган, Damas эса ағдарилган.
Таъкидланишича, кўнгилсиз ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Аввалроқ Андижонда 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia ағдарилгани, Тошкент вилоятида кучли ёғингарчилик Cobalt’ни автомобиль йўлидан суриб чиқаргани, Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)