Тошкентдан Москвага учадиган авиарейс 24 декабрь куни кечиктирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
![](/static/2023/12/23/sam-36iK3gAB.jpg)
Хабар берилишича, техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги муносабати билан, фақат 2023 йил 24 декабрь куни HY603/604 Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қатнов 1 соату 40 дақиқага кечиктирилиб, ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
HY603 қатнови —
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 9:00 да, маҳаллий вақт
- Москвага (Домодедово) етиб келиш соат 11:20 да, маҳаллий вақт
HY604 қатнови —
- Москвадан (Домодедово) жўнаб кетиш соат 12:50 да, маҳаллий вақт
- Тошкентга етиб келиш соат 18:45 да, маҳаллий вақт
Авиакомпаниянинг техник хизмати мутахассислари ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб бормоқда. Ноқулайликлар учун узр сўралган.
Изоҳ (0)