Тошкентнинг Юнусобод туманида Tracker икки ёш болани уриб юборди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
![](/static/2023/Nigora/photo_2023-12-22_10-05-09.jpg)
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармасининг маълум қилинишича, воқеа 20 декабрь куни соат 16:30 ларда Юнусобод тумани 8-мавзе 16-уй қаршисида юз берган. Ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Н.А. (аёл киши) Tracker ни бошқариб кетаётиб 8 ва 10 ёшли болаларни уриб юборган.
Оқибатда пиёдалар: 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғлган М.А. тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)