Исландия жануби-ғарбида, пойтахт Рейкьявик яқинидаги Рейкьянес яриморолида 19 декабрга ўтар кечаси вулқон отилиши бошланди, деб хабар бермоқда Ғарб ОАВ.
Вулқон маҳаллий вақт билан 18 декабрь куни соат 22:17 да (Тошкент вақти билан 03:17) бир қатор кучсиз зилзилалардан сўнг “уйғонган”. Ҳукумат табиий ҳодисанинг кўламини аниқлаш учун воқеа жойига вертолёт жўнатди.
Мутахассислар ноябрь ойида Исландияда сейсмик фаоллик кучайганини қайд этганидан бери, мамлакатда вулқон отилиши хавфи юқори бўлиб турибди. 11 ноябрь куни расмийлар пойтахтдан 40 километр жанубда жойлашган Гриндавик шаҳрининг тўрт минг аҳолисини эвакуация қилганди.
Исландияда 33 та фаол вулқон мавжуд бўлиб, бу Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ.
Рейкьянес яриморолида VIII асрдан 2021 йилгача вулқон отилиши кузатилмаган. Сўнг улар узоқ аҳоли пунктларида қайта пайдо бўлишни бошлади. Вулканологларнинг фикрича, бу жараён минтақадаги вулқон фаоллигининг янги даври бошланиши бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)