БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати 17 декабрь, якшанба куни старт олди.
Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блиц йўналишида 1-ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Шунингдек, яна бир қатор шахматчилар совринли ўринларни эгаллади. Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.
Изоҳ (0)