Россиянинг Свердлов вилоятида ўтказилаётган бокс мусобақасида 14 ёшли боксчи вафот этди.
Бу ҳақида Championat сайти маълум қилди. Воқеа 17 декабрь куни содир бўлган. Свердловда ўтаётган мусобақада 14 ёшли боксчи рақибидан бир неча зарбаларни ўтказиб юборганидан сўнг ҳакам жангни тўхтатган ва техник нокаут қайд этган.
Спортчи бир неча бор уринса-да, оёққа тура олмаган ва ҳушини йўқотган. Тез ёрдам машинаси уни олиб кетаётган вақтда эса вафот этган.
“Бу жуда қайғули. Боксчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Федерация воқеа ҳолатини ўрганмоқда. Биз барча зарур ёрдамларни кўрсатамиз”, — дейилади Россия бокс федерацияси баёнотида.
Изоҳ (0)