Швеция терма жамоасининг икки нафар мухлисини ўлдирган шахс қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Бельгия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйин (1:1) Брюсселда содир бўлган қотиллик туфайли биринчи бўлимдан сўнг тўхтатилган. Воқеа жойида икки нафар швециялик мухлис отиб кетилган.
17 октябрь тонгида полиция қотилни қўлга олган. 45 ёшли жиноятчи тўқнашувда кўкрагидан ўқ еган ва реанимацияда вафот этган. Тинтув чоғида ундан бир қанча қуроллар, жумладан, ҳужумда ишлатилган қурол ҳам топилган.
Изоҳ (0)