• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда 10 ойлик газ қазиб олиш ҳажми 4,1 млрд кубометрга камайди

    Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, январь-октябрь ойларида газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 4,1 миллиард кубометрга камайди.

     
    Инфографика: Статистика агентлиги

    Жорий йилнинг 10 ойи ичида республикада 38,9 миллиард кубометр табиий газ қазиб олинган. Таққослаш учун, 2022 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 43 миллиард кубометрни ташкил этган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Аввалроқ агентлик тақдим қилган статистик рақамларда 2022 йил якунида Ўзбекистонда 51,6 миллиард куб метр, 2021 йилда 53,8 миллиард куб метр табиий газ қазиб олингани акс этганди. Яъни 2021 ва 2022 йиллар оралиғида газ қазиб олиш ҳажми 2,2 миллиард куб метрга камайганди.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Шу йилнинг август ойида “Дарё” мухбири билан суҳбатда “Ўзбекнефтгаз” раисининг ўринбосари Беҳзод Усмонов Ўзбекистонда табиий газ қазиб чиқариш ҳажми камаймаганини айтганди.

    “Ҳали кўп газимиз бор. Газ қазиб олиш ҳажми камайгани йўқ. Ҳозир ишлаб чиқарилган газ етишмаслиги аҳоли сонининг ошаётгани билан боғлиқ. Одамлар ҳам кўпаймоқда, ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ошмоқда. Яъни энергетикага талаб жуда юқори. Тўғри, асосий ва энг йирик конларимизда ишлаб чиқариш пасаймоқда. Бунинг олдини олиш учун қўшимча чора-тадбирлар кўриляпти. Хусусан, янги конлар, қудуқларни бурғилаш ишлари олиб бориляпти. Бу йил ҳам бир нечта янги конлар очилиши режалаштирилган”, — деган раис ўринбосари.
    Фото: “Дарё”

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 287 та газ конлари мавжуд бўлиб, улардан 123 таси “Ўзбекнефтгаз” тасарруфида. Мамлакатдаги умумий газ захираларининг ҳажми 1,8 триллион куб метр. Шундан 50 фоизи — 900 миллиард куб метри “Ўзбекнефтгаз” конларидаги газ захиралари ҳисобланади.

    Жорий йил 16 июнда тузилган шартномага мувофиқ, Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлаган. Ҳужжатга асосан, кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиниши белгиланган, йиллик импорт ҳажми эса  2,8 миллиард кубометрга етиш кўзда тутилган.

    Аввалроқ “Дарё” мухбири сўровига жавобан, Энергетика вазирлиги “Россиядан сотиб олинаётган газ қиш фаслида Ўзбекистон эҳтиёжининг етишмаётган қисмини қоплайди”, — дея жавоб қайтарганди. Бироқ Россия гази неча пулдан сотиб олинаётгани ҳалигача очиқланмаган. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Россияга газ учун қанча тўлашини айта олмаслиги, лекин нархни белгилашда миллий манфаатлардан келиб чиқилганини маълум қилган.

    17.12.2023, 12:55   Изоҳ (0)   13734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “2024 йилда табиий газга давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия икки баравар қисқартирилади” — вазир ўринбосари

    02.11.2023, 17:10

    Аномал совуқ такрорланса, электр ва газ яна тақчил бўладими? Энергетика вазири жавоб берди

    22.11.2023, 17:45

    “Заправкаларга газ етказишни 30 фоиз қисқартирамиз” — вазир аномал совуқ келса, газ қандай тақсимланишини айтди

    23.11.2023, 13:44

    Ўзбекистонда кимлар коммунал тўлови учун давлатдан компенсация олиши мумкинлиги эслатилди

    16.12.2023, 09:47

    Банкларда сўмдаги кредит фоизлари аҳоли учун сезиларли ошди 

    16.12.2023, 08:31

    Пенсия жамғармаси раҳбарияти ўз жамоасига коррупциядан тийилишни сўраб мурожаат қилди

    15.12.2023, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.