Ливия қирғоқлари яқинида рўй берган кема ҳалокатида камида 61 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ливия бўлими Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилган.
“Ливия қирғоқлари яқинида кема ҳалокатга учраши оқибатида 61 нафар мигрант, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
2022 йилнинг ёзида Багама ороллари яқинида муҳожирлар ўтирган қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.
Қутқарувчилар саъй-ҳаракатлари туфайли 25 киши қутқарилган, улардан уч нафари шифохонага ётқизилганди. Маълумотларга кўра, қайиқда жами 60 га яқин одам бўлган.
Изоҳ (0)