Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларнинг қайтарилишини таъминлаш ва ҳал қилувчи ғалабага эришиш учун Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига максимал даражада ҳарбий босим ўтказиш сиёсатини давом эттиради, деди мамлакат бош вазири Бенямин Нетаньяху.
“Ҳарбий босим гаровга олинганларни қайтариш учун ҳам, ғалабага эришиш учун ҳам зарур. Фақат шу йўи орқали барча маҳбусларимизни озод қилишимиз мумкин. Бусиз муваффақиятга эриша олмаймиз”, — дея қўшимча қилди у.
Ўз навбатида, мудофаа вазири Ёав Галант ҳам Исроилнинг ҲАМАСга ҳарбий босимни давом эттириши муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар ҳарбийлар ҳеч қандай саъй-ҳаракатлар қилмаганида натижа умаман бўлмасди.
“Биз бир неча ой кутишимиз мумкин эди. Аммо бу ҳолда гаровга олинганларнинг ҳеч бири қайтиб келмасди”, — деди у.
Изоҳ (0)