Ўзбекистонда ёғган қор сабаб Устюрт текислигида ҳаво кескин совуди, оқибатда автомобиллар музлаб, ҳаракатдан тўхтаб қолмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Айни пайтда Устюрт текислигидаги вазият шундай ҳолатда, — дейилади бошқарманинг 13 декабрь куни 21:51 да тарқатган хабарида.
Видеодан англашилишича, бошқарма ходимлари нафақат енгил автомобилларга, балки юк автомобилларига ҳам ёрдам кўрсатмоқда. Ходимлар шунингдек, йўлда ёнилғиси тугаб қолган автомобилларга ёнилғи қуйиб бераётганини ҳам кўриш мумкин.
“Ўзгидромет” 15 декабрь, жума куни учун об-ҳаво прогнозини Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлишини, ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, шу куни кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)