Италияда энг кўп қидирилаётган 100 нафар жиноятчидан бири — Неапол мафияси Каморра кланларидан бирининг таниқли вакили 31 ёшли Гаэтано Ангрисано қўлга олинди.
Бу ҳақда ANSA агентлиги маълум қилди.
Жиноятчи 1,5 йил давомида полициядан яшириниб юрганди. Ангрисано мафия таркибидаги фаолият, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун 10 йилга қамалди.
Жиноятчи икки ёшли ўғлининг туғилган кунини нишонлаш чоғида қўлга олинган бўлиб, оператив тадбирда 250 нафар полициячи иштирок этган.
Изоҳ (0)