Италия Ғазо сектори қирғоқларига сузувчи касалхонани юбориб, қуруқликда даволаш лагерини жойлаштиришга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда Италия Мудофаа вазирлиги раҳбари Гуидо Кросетто Римда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.
“Бугун биз урушдан жабрланган ҳудудларга касалхона ускуналари билан жиҳозланган Вулкан кемасини жўнатяпмиз”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, кема бортида 170 киши учун жой етарли. Улар билан биргаликда фавқулодда вазиятларда ишлашга ўргатилган 30 нафар Италия ҳарбий денгиз кучлари мутахассиси Ғазо қирғоқларига боради. Яна 30 нафар ҳарбий хизматчи самолётда олиб кетилади.
Изоҳ (0)