“Бунёдкор” клуби бош директор ўринбосари Зокиржон Холиқов БАА давлатига сафар уюштириб, “Эмирейтс” футбол клуби ва Академиясининг фаолияти билан яқиндан танишди ва расмийлар билан учрашди.
“Эмирейтс” — БАА Про Лигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибини жаҳон футбол юлдузи Андреас Иньеста билан кучайтирган. Ҳали ҳам майдонда жавлон ураётган испаниялик юлдуз дунёнинг бир қатор мамлакатларида ўз футбол Академиясига асос солган.
“Зокиржон Холиқов “Эмирейтс” футбол клуби директорлар кенгаши раиси Юсуф Абдуллоҳ Ал Батран ва Андреас Иньеста билан ўтган учрашувда Академиялар фаолияти, иш тизими ҳақида суҳбатлашди. Шунингдек, “Бунёдкор” Академияси жамоаларини БААда ташкил этиладиган мусобақаларда қатнашиши тўғрисида сўз борди”, — дейилади “Бунёдкор” расмий сайти берган хабарда.
Изоҳ (0)