Тожикистон шимолидаги Ўзбекистон билан чегарадош “Фотеҳобод” божхона постида оғирлиги 71 килограммдан ортиқ бўлган героиннинг катта партияси қўлга олинди. Бу ҳақда Тожикистон божхона қўмитаси хабар берди.
![](/static/2023/photo_2023-12-07_17-27-16.jpg)
“Юк машинаси тиркамасини кўздан кечириш чоғида 65 дона оқ кукун солинган қора полиэтилен пакетлар аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, бу умумий оғирлиги 71 килограмм 110 грамм бўлган героиндир”, — дейилади божхона қўмитаси хабарида.
Таъкидланишича, гиёҳванд моддани 31 ёшли Суғд вилоятида яшовчи Махровар Бўриев олиб кетаётган бўлган. Юк машинаси Россияда рўйхатдан ўтган. Бўриевга нисбатан жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)