• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Жадидчилик ҳам маориф, ҳам давлатчилик ва сўз эркинлиги эди”. Хорижлик жадидшунос олимлар билан суҳбат

    11—12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади. Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Комацу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади.

    “Дарё.уз” илмий конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келган тарихчи олимлар Темур Хўжаўғли ва Mehmet Tutuncu билан жадидлар ҳақида қисқа суҳбат тайёрлади.

    – Ҳозирда қандай мавзуда илмий изланишлар олиб бормоқдасиз?

    Темур Хўжаўғли, тарихчи олим:

    – Бу йил Ўзбекистонга бир неча маротаба келдим. Охирги марта Ўзбекистонга Шарқшунослик институтидаги докторлик диссертациясининг ҳимоясида қатнашиш учун келган эдим. Бу сафар 11–12 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференцияда қатнашиш учун келдим. Бу конференцияда Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, АҚШ, Россия, Германия ва Япониядан келган олимлар қатнашади. Бу жуда катта қурултой. Албатта, бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жадид боболаримизнинг қилган ишларини ўрганиш ва ҳаётга тадбиқ этиш сиёсатини юритаётгани билан бевосита боғлиқ.

    Жадидчилик ҳам маориф, ҳам давлатчилик ва сўз эркинлиги эди. Масалан, Россия империяси даврида (1721—1917) жадидларнинг шахсий нашриётлари бўлган. Бироқ Совет Иттифоқи (1917—1991) қарор топгач, бу нашриётларнинг барчасини ёпиб, уларнинг асосчиларини отувга ҳукм қилган. Жадидчилик ҳаракати Марказий Осиё минтақасидаги учинчи ренессансни яратмоқчи бўлган. Ўзбекистон раҳбарининг бунга эътибор қаратиши жуда яхши. Чунки бутун туркий миллатнинг тараққий этишида айнан жадидларнинг ғоялари муҳим аҳамиятга эга.

    Темур Хўжаўғли
    Фото: “Дарё” 

    Меҳмет Тутунcу, тарихчи олим:

    – Менинг исмим Меҳмет Тутунcу. 50 йилдан бери, яъни 1972 йилдан буён Нидерландияда яшайман. Нидерландиядаги Туркистон—Озарбайжон тадқиқод маркази директориман. Ушбу марказ чет элдаги туркистонликлар, жадидлар ва муҳожирлар ҳақида тадқиқот ҳамда изланишлар олиб боради. Европада жадидларни ўрганиш учун қатор тадқиқотлар олиб борилган.

    Бу китобимиз “Чет элда туркистон ҳаракати ёхуд жадидчиликдан мустақиликкача” деб номланади. Илк бор инглиз тилида нашр қилинди. Жадидчилик ҳаракати аслида бу жамиятларнинг мустақиллиги учун тамал тошини қўйган бир ҳаракатдир ва бу ҳаракат чет элда ҳам давом этган. Чунки Сталин даврида катта “тозалаш” амалга оширилган. Жадидлар Германия, Польша ва бошқа хорижий мамлакатларга бориб, мустақиллик учун курашлари ҳақида китоб ёзган.

    Бундан ташқари, янги нашрга чиқадиган бир китобимиз ҳам бор. Бу “Рашид Бухорий” деб номланган китоб. У киши Яқин шарқ минтақасида Қоҳира, Макка ҳамда Қуддусдаги муҳим ҳаракатларга етакчилик қилган. Бу конференцияда айтиб ўтадиган мавзуларимдан бири. Шу тариқа тадқиқотларимиз давом этмоқда, душанба куни бўладиган жадидчиликка оид конференцияда буларни янада яхшироқ танитиш имконимиз бўлади.

    Тарихчи олимлар Темур Хўжаўғли ва Меҳмет Тутунcу
    Фото: “Дарё”

    Темур Хўжаўғли, тарихчи олим:

    – Ҳозир Тошкентда Абдулла Қодирий уй музейи қурилган. Кейин Самарқанд шаҳрида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг уй музейи ташкил этилган. Менинг бобом Усмон хўжа Бухоро Марказий Ижроия комитети (МИК) раиси бўлган. Бобом 1922 йилда Туркистонни тарк этишга мажбур бўлган. У Афғонистон орқали хорижга чиқиб кетган. Бобом соғ-омон қолган кам сонли жадидлардан ҳисобланади. Советлар бобомни хорижда ҳам тақиб этиб, у кишини ўлдиришга бир неча маротаба ҳаракат қилган. Бобом Мустафо Чўқай ва Аҳмад Заки Валидий билан биргаликда Туркияда “Туркистон”, Парижда эса “Ёш Туркистон” газетасини чоп этишни бошлаган. Улар матбуот ва фикр орқали Совет Иттифоқига қарши мужодала қилиб, Туркистон озодлиги учун курашган.

    Советларнинг кўплаб тақиқларга қарамай, бобом босиб чиқарган газета Марказий Осиёга олиб кирилган. Чунки 1937 йилда узоқ қариндошим ҳисобланган Файзулла Хўжаев Москвада сўроқ қилинаётганида, унга Туркияда чиқарилаётган “Туркистон” газетасини сақлаб, тарқатганлик айби қўйилган. Кейинчалик Файзулла Хўжаев 1938 йилда отувга ҳукм қилинган. Ҳозирги Қатағон қурбонлари музейи жойлашган жойда бир чуқур қазиб, 17 нафар киши отиб ўлдирилган. Қабрлари ҳам маълум эмас.

    Ҳозир жадидларнинг қилган ишлари ўрганилиб, китоблар нашр этилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам жадидларга урғу бериши барчага жасорат тақдим этади. 11–12 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган конференция ҳам айнан президент ташаббуси билан бўлмоқда. Бугун дунёдаги барча жадидшунослар Тошкентга йиғилган. Биз икки кун давомида жадидлар илгари сурган ғоя ва қилган ишларини муҳокама қиламиз.

    1991 йилда Совет Иттифоқи парчалангач, Ўзбекистонга келишга мушарраф бўлдим. Мен бу ерда амакиваччамни топдим. Қарангки, у киши ҳам тарихчи олим экан. Бундан ташқари, ҳозирги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амирулло Иноятов менинг жияним бўлади.

    Меҳмет Тутунcу
    Фото: “Дарё”

    Меҳмет Тутунcу, тарихчи олим:

    – Жадидчилик ҳаракати шунчаки оддий бир ҳаракат эмас. Бу ҳаракатнинг бошланишида Исмоил Гаспиралининг ҳаракатилари бор. Жадидлар Россияда яшаган барча туркий халқларнинг нега ортда қолганлигини ва қандай тараққий этиши ҳақида ўйлаган. Чунки ўша вақтда турк ва мусулмон дунёси доим ортда қолиб, мустамлакага учраётган эди. Жадидлар “бундан қандай қутулиш мумкин”, деган саволни кўтарган. Жадидчилик жуда муҳим ҳаракат. Сабаби, унда Ислом дунёсининг оёққа туриши учун муҳим кўрсатмалар мавжуд.

    Темур Хўжаўғли, тарихчи олим:

    – Баъзи ёшлар жадидлар Исломга қарши бўлган деб ҳисоблар экан. Лекин бу нотўғри. Мисол учун, Маҳмудхўжа Беҳбудий муфти бўлган. Мунаввар қори эса қори бўлган. Яъни жадидларнинг барчаси динни қаттиқ ушлаган. Фақат улар Ислом динини хато тушуниб, нотўғри тарғиб қилганларга қарши курашган. Ўрта асрларда олимлар Ал-Беруний, Ал-Хоразмий ва Ибн Сино ҳам динни, ҳам илмни маҳкам тутган. Бироқ Марказий Осиёда XVI асрдан кейин илм оқсашни бошлаган ва хурофотлар кўпайиб кетган. Шунинг учун ёшлар билиши керакки, жадидлар Исломга қарши бўлмаган, балки Исломни тўғри тушунишга ҳаракат қилган.

    Сардор Али суҳбатлашди.

    10.12.2023, 18:10   Изоҳ (0)   15493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жадидчилик ҳаракати ҳақида ҳикоя қилувчи “Армон” фильми тақдимоти ўтказилди 

    20.11.2023, 15:34

    “Биз 300-400 йил давомида “ухладик”. Тошкентда туркий халқлар тарихига доир халқаро анжуман ўтказилди 

    05.12.2023, 20:35

    Тошкентда “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади

    07.12.2023, 16:46

    Ўзбекистон давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётгани ўрганилади

    10.12.2023, 15:48

    Қиш илиқ келиши деганда қандай об-ҳаво тушунилади? Мутахассис жавоб берди

    10.12.2023, 14:24

    “Ўзгидромет” 11 декабрь куни қайси ҳудудларда қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди

    10.12.2023, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.