• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Биз 300-400 йил давомида “ухладик”. Тошкентда туркий халқлар тарихига доир халқаро анжуман ўтказилди

    Бугун, 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар бермоқда.

    Тадбир Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Туркий давлатлар география кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари маърузалари билан иштирок этди.

    Фото: “Дарё”

    Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаевнинг айтишича, ҳозирда туркий халқларнинг бирлашуви долзарб аҳамиятга эга.

    Шерзодхон Қудратхўжаев
    Фото: “Дарё”

    Билга Хоқоннинг сўзлари биз учун жуда муҳим: Эй, туркий элим, ўзлигингга қайт. Ўзингни англа, янада юксалгайсан. Ушбу даъватли сўзлар замирида анча маъно бор. Чунки туркийлар ўзлигини англаши, тарихини билиши – катта муваффақиятларнинг бошланиши бўла олади. Бугун дунёнинг турклари бирлашяпти.

    Бизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Алишер Навоий даврларидан кейин Буюк ипак йўли йўқ бўлиб, сув йўлларига айланди. Ўртада темурийлар давлатининг парчаланиши, аҳилликнинг йўқолиши бизни ожиз қилди. Қайсидир маънода, биз 300-400 йил давомида “уйқу”га кетдик, “ухладик”. Бизда тараққиёт, технологиялар бўлмади ва бу жуда катта фитналарга олиб келди. Буни усмонлилар ва бобурийлар империяларининг парчаланишида кўришимиз мумкин.

    ХIX–ХХ асрлар ҳам жуда оғир кечди. Жадидлар кириб келди. Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқа жадид боболаримиз бизни уйғотишни бошлади. Лекин афсуски, болшевиклар ҳукумати, ундан олдин Чор Россиясининг бу ерга келиб парчалаши, социализм қуриш ғояларига халқларимиз алданди.

    1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгани жуда қувончли бўлди. Кейин туркий давлатлар кенгаши, сўнгра ташкилот тузилди. Лекин афсус, бошида биз туркийлар бир-биримиздан ҳайиқдик, бир-биримиздан чўчидик. Пантуркизм деган гаплар айтилди. Пантуркизмдан ўзимиз – туркийлар қўрқдик. Лекин бу иборани бошқалар ўйлаб топганди ва у биз учун атайин қилинганди”, — деди журналист.

    Фото: “Дарё”

    Тадбир ҳақида гапираркан, Ўзбекистон Фанлар академияси шарқшунослик институти катта илмий ходими Феруза Жуманиёзова унда бир қатор масалалар кўриб чиқилишини айтди.

    “Анжуман доирасида туркий бирлик, турк дунёсининг қадим ўтмиши, Туркистон давлатчилиги, туркийлар маданияти ва санъати, Туркистон халқларининг фанга, ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси мавзуларидаги маърузалар тингланади. Бугунги кунда туркий дунё шиддат билан интеграция жараёнига қадам қўймоқда. Айтиш керакки, туркий давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлигини уларнинг ўтмишдаги бирлигини англашсиз тасаввур қила олмаймиз”, — деди олима.

    Феруза Жуманиёзованинг қўшимча қилишича, Туркий давлатлар ташкилоти нисбатан ёш бўлгани учун баъзи соҳаларда оқсамоқда.

    Феруза Жуманиёзова
    Фото: “Дарё”

    “Иқтисодий, йўл-транспорт ва яна бошқа соҳалардаги бирлашувларни тез амалга оширишимиз керак. Ҳозирда туркий давлатлар таълим соҳасида ҳам бирлашиши зарур. Масалан, Европада Erasmus таълим дастури бор. Шуни эквиваленти бизда йўқ. Яна айтиш мумкинки, туркий давлатлар тарихини ёки бошқа йўналишларини ўрганишга йўналтирилган йирик лойиҳалар ҳам мавжуд эмас. Шуларни қўллаб-қувватловчи ташкилот ҳам йўқ. Мана шу жиҳатларга эътибор беришимиз керак. Туркий давлатлар олимлари ўртасидаги қўшма лойиҳаларсиз мақсадларимизга эришишимиз қийин”, — деди турколог.

    Фото: “Дарё”

    Халқаро анжуманнинг иккинчи куни (6 декабрь) ҳам иштирокчилар томонидан қатор маърузалар тингланади. Туркийлар тарихига доир мавзулар ўзаро муҳокама қилинади. Анжуманнинг амалий натижаси сифатида маърузачи олимлар ва иштирокчиларнинг илмий мақолалари алоҳида тўплам шаклида нашр этилади.

    05.12.2023, 20:35   Изоҳ (0)   8963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент қарори билан Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади 

    19.06.2023, 20:06

    Шавкат Мирзиёев Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди

    03.11.2023, 14:15

    Эрдўғон туркий давлатлар учун ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

    03.11.2023, 17:52

    Орол денгизи астротуризм учун дунёдаги энг яхши жой деб қайд этилди

    05.12.2023, 20:01

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 26 та майнинг ферма фош қилинди

    05.12.2023, 19:00

    Тошкентда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Латвия Молия ва шартномалар марказий агентлиги ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди

    05.12.2023, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликларнинг қарийб 93 фоизи афғонистонликлар бўлди 

    Ўзбекистон | 6 август, 11:25

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.