• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётгани ўрганилади

    Ўзбекистон давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда келтирилишича, 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг 20-моддасида  инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, шунингдек инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши кўзда тутилган.

    Шунга кўра, юқоридаги нормани амалда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмуни сифатида белгилаш мақсадида давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳолаш механизмини жорий этиш зарурияти вужудга келмоқда.

    Қарор билан инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини акс эттирувчи индикаторлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

    Лойиҳада:

    • давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинларилари индекси;
    • 2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилмоқда;

    Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Давлат органлари ҳамда президенти Халқ қабулхоналари тизимга тегишли статистик маълумотларни ҳар йили 1 февралгача киритиб бориши лозимлиги белгиланмоқда.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳамда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тизим орқали аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганига оид ижтимоий сўровлар ҳар йили 1 мартга қадар ўтказади.

    Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижалари бўйича ахборот Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари ҳар йили 15 майга қадар киритиб борилади ҳамда ОАВ орқали эълон қилинади.

    Лойиҳада белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмайди.

    Қайд этилишича, ҳужжатнинг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг 20-моддасида белгиланган нормаларни, хусусан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, шунингдек инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилашини аниқлаш механизми яратилади.

    Шунингдек, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига хизмат қилади.

    10.12.2023, 15:48   Изоҳ (0)   7564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи ташкил этилди

    29.03.2022, 06:29

    “Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг марказида инсон ҳуқуқларига бўлган эътибор турибди” — Волнер Турк

    15.03.2023, 22:56

    “Инсон қадр-қиммати ва манфаатлари учун бошлаган ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев 

    07.12.2023, 19:55

    Қиш илиқ келиши деганда қандай об-ҳаво тушунилади? Мутахассис жавоб берди

    10.12.2023, 14:24

    “Ўзгидромет” 11 декабрь куни қайси ҳудудларда қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди

    10.12.2023, 12:52

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

    10.12.2023, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.