“Еттилик гуруҳи” (G7) мамлакатлари Россия олмосларини олиб киришга босқичма-босқич чекловлар жорий этиш тўғрисида келишиб олди, дейилади Буюк Британия ҳукумати сайтида чоп этилган қўшма баёнотда.
Унда айтилишича, Россияда қазиб олинган ёки қайта ишланган олмосларни олиб киришга чеклов 2024 йил 1 январдан кучга киради. Учинчи мамлакатларда қайта ишланган рус олмосларини импорт қилишга эса 2024 йил 1 мартдан босқичма-босқич чеклов қўйилади. Сентябргача G7 мамлакатлари ишлов берилмаган олмосларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш механизмини йўлга қўйишни режалштирилмоқда.
Қайд этилишича, тақиқ саноатда қўлланиладиган олмосларга таъсир қилмайди.
Аввалроқ Еропа Иттифоқи расмийлари Россияга қарши санксияларнинг 12-пакети доирасида олмосларни Европа Иттифоқига олиб киришга тақиқ жорий этиш ниятида эканини маълум қилганди.
Изоҳ (0)