Тошкентда “Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” бўйича халқаро давра суҳбати ташкил этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатда турли йирик анжуманлар яқин шерикчилик ва ҳамкорлик, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун муҳим, қулай майдонга айланмоқда. Бугунги тадбир ҳам бунга яққол мисол.
Hilton Tashkent City’да президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Латвия Молия ва шартномалар марказий агентлиги ҳамкорлигида “Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида вазирлик ва идораларнинг раҳбар кадрлари, инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ходимлари, олимлар, чет эл мутахассислари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда Англия, Германия, Латвия, Франция, БАА, Корея, Сингапур, Туркия, Озарбайжон каби мамлакатлардан соҳа экспертлари, давлат хизматчилари иштирок этмоқда.
Тадбир — давлат хизматини ривожлантиришда салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш муаммолари, истеъдодли шахсларни давлат хизматига жалб қилишнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.
Изоҳ (0)