Роберт Левандовски 2024 йилда “Барселона”ни тарк этиши мумкин.
Barca Universal нашрининг хабар беришича, “кўк-анорранглилар” жорий мавсум якунида полшалик ҳужумчини сотиш вариантини кўриб чиқади.
35 ёшли футболчига Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Левандовскининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнда ўз ниҳоясига етади.
Роберт 2023/24 йилги мавсум Испания чемпионатида 13 та ўйинда иштирок этиб, 7 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)