• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Топшириқлар расмлар асосида берилгани ўқувчи учун жуда қулай бўлмоқда” — бошланғич синф ўқитувчиси янги дарсликлар ҳақида

    Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабининг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Ҳабиба Бозорова мактаблардаги янги дарсликлар ҳақида гапириб, аввалги дарсликларга нисбатан ўқувчи учун анча қулай эканини айтмоқда. Ўқитувчи “Дарё” журналисти билан суҳбатда янги дарсликларнинг эски дарсликларга нисбатан устунлик жиҳатларини санаб ўтди. 

    Янги авлод дарсликлари таълим стандартлари талабларига жавоб бера оладиган, мукаммал қилиб яратилган. Китоблар дизайн жиҳатидан ҳам чиройли ишланган. Китоб муқовасининг ранглари ёрқин ва кайфиятни кўтарувчи. Китобни илк бор қўлимизга олганимизда рангларини кўриб хурсанд бўлганман. Бу ҳолатни ўқувчиларимда ҳам кузатдим. Аввалги дарсликларимиз билан солиштирганда янги дарсликларимиз ихчамлиги ва асосий фанларимизнинг тўрт қисмдан иборатлилиги билан алоҳида ажралиб туради. Ҳар бир чоракда алоҳида, биттадан китобни ўқиймиз. Китобни ўқиб тугатиш баробарида иш режани ҳам тугатамиз. Иккинчи чоракда эса китобнинг иккинчи чорак учун мўлжалланган иккинчи қисмини оламиз. Тез-тез алмашган китоб эскирмайди ва янги ҳолатини йўқотмайди, — дейди Бандихон туманидаги 2-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ҳабиба Бозорова. 
    Ҳабиба Бозорова.
    Фото: Дилдора Мусаева

    “Янги дарсликлардаги топшириқлар расмлар асосида берилган, бу ўқувчи учун жуда қулай”

    Ўқувчи эшитганидан кўра, кўрганини яхши эслаб қолади. Шу сабабданми янги дарсликлардаги топшириқлар расмлар асосида берилган. Дарслик қаҳрамонларининг фотороботлари ҳам бор. Азиза, Мадина, Умида, Жасур, Акмал ва Сардор исмли олти нафар қаҳрамонларимиз ўқувчиларга ўзининг тилида топшириқлар беради. Шунингдек, янги дарсликларимиз замонавий методлар билан бойитилган. Илгари биз бу методлар ҳақида интернетдан излаб топардик. Ва ўқувчиларга бажартирардик. Ҳозир эса ўша маълумотлар айнан янги дарсликларимизда жамланган. Бу нафақат ўқувчиларга, ўқитувчиларга ҳам қулай бўляпти. Қизиқарли топшириқлар орқали дарсга қизиқмайдиган ўқувчиларни ҳам дарсга қизиқтириб, ўқитяпмиз, — дейди у.
    Фото: Дилдора Мусаева

    “Янги дарсликлар ўқувчиларнинг креатив, танқидий ва мантиқий фикрлашини оширади”

    Дарсликларимизда мавзудан ташқари ёндаш мавзулар ҳам бор. Масалан Ботаника боғи ёки боулинг спорт турини олайлик. Ёндаш мавзу нима бўлса, топшириқлар ҳам шунга монанд бўлади. Масалан Ботаника боғи мавзусига, айнан шунга ўхшаш топшириқлар берилади. Янги авлод дарсликлари 4K модули асосида яратилган бўлиб, ўқувчиларнинг гуруҳ бўлиб ишлашида, креатив, танқидий ва мантиқий фикрлаши орқали ҳамжиҳатлилиги ошади. Дарсликларимиздаги топшириқларнинг барчаси ҳам ёзма тарзда бажариладиган топшириқлар эмас. Баъзиларини оғизаки шаклда бажарса ҳам бўлади. Қолаверса, синфда барча ўқувчи дарсларни бирдек ўзлаштиролмайди. Қўшимча топшириқлар эса иқтидорли ўқувчилар учун яратилган бўлади. Асосий топшириқларни тез бажариб, бўш қолган ўқувчиларга қўшимча топшириқлар бериб, уларни банд қиляпмиз. Бундан ташқари янги дарсликларнинг яна бир қулай, нафақат ўқитувчиларни, ўқувчиларни ҳам қувонтирган жиҳати она тили ва ўқиш дарслигининг алоҳида фан сифатида бир-биридан ажратилгани бўлди. Ўтган ўқув йилларида бу икки дарслик қўшилиб, яхлит қилинган эди. Она тили ва ўқиш фанларининг яхлитлиги ўқувчиларни қийнаб қўяётган эди. Янги дарсликларнинг яна бир қулайлиги Қуар-кодли бўлганида. Баъзи сабабларга кўра, дарсга келолмаган ўқувчи уйда, ота-оналари ёрдамида шу қуар-код ёрдамида дарс машғулотларини олиб, вазифасини бажариб, тенгдошларига қўшилиб олади, — дейди Ҳабиба Бозорова. 
    Фото: Дилдора Мусаева

    “Янги дарсликлардаги Alifбе дарслиги тубдан ислоҳ қилинган”

    Биринчи синф ўқувчиларига янги ўқув йилидан бошлаб, информатика дарслари ҳам киритилгач, улар бу фанни қандай ўзлаштирар экан, дарс машғулотларини ўзимиз ўтамизми ёки бошқа ўқитувчилар ўтадими деган савол туғилганди. Дарсликларни қўлимизга олиб, мавзулари билан танишганимиздан сўнг мавзулари содда, ўқувчи ёши ҳисобга олингани ва бу фан Атрофимиздаги олам дарслиги билан чамбарчас боғлиқлигини кўрдик. Бу фан ўқувчиларимизнинг юқори синфларга ўтганида айнан шу фандан қийналмаслигига пойдевор вазифасини бажарар экан. Яна бир муҳим жиҳати биз ҳозирги кунда ахборот технологиялари замонида яшаяпмиз. Биринчи синфдан бу фанни ўқиб, ўрганиб боришса, IT соҳасини яхши ўрганиб олади. Янги дарсликлардаги Alifбе дарслиги тубдан ислоҳ қилинган. Китобнинг ҳар бир варағида олдинги ва кейинги ўтилган ҳарфлар ёзилиб кетилади. Ўқувчи олдин нима дарс ўрганини кўради ва ёдга олади. Бу йилги китобларга қўшимча Alifбедан машқ дафтари ҳам қўшилган. Бу ўқувчи учун янаям қулайлик яратади. Машқ дафтарида қизиқарли топшириқлар ҳам бор. Ёзув дафтарларимиз ҳам ўқувчилар учун жуда қулай шаклда яратилган. Технология ва тасвирий санъат фанларида ҳам топшириқлар жуда қизиқарли берилган. Айниқса технология китобида деталларни ясашнинг бошидан охиригача бўлган қисми кўрсатиб берилган. Буни кўрган ўқувчилар устоз ёрдамисиз ҳам топшириқларни бажара олишади. Математика дарслигида ўқувчининг пул билан муомала қилишини ўргатувчи топшириқлар ҳам берилган, — дейди ўқитувчи.
    04.12.2023, 18:01   Изоҳ (0)   12231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ижод мактаблари учун янги дарсликлар яратилади

    22.07.2020, 07:55

    Андижонлик бошланғич синф ўқитувчиси: “Янги дарсликлар ўқишга қизиқмайдиган болани ҳам қизиқтира олади”

    19.11.2023, 18:31

    “Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим” — депутат Умида Раҳмонова мактаб дарсликларини ўрганишга қарор қилди

    24.11.2023, 17:51

    Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар кучли бешталиги маълум қилинди

    04.12.2023, 17:45

    Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади — тадқиқот

    04.12.2023, 17:03

    “Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ” — Нурмат Отабеков

    04.12.2023, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.