Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик йигит бир йилдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Мухторов Абдусаид 2001 йилда Андижон вилояти Андижон туманида туғилган. У 2020 йил 7 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига мавсумий ишлаш учун борган. Ўша ерда халқаро террористик ташкилот раҳнамоларининг таъсирига тушган ва яширин жамоатларда иштирок этган.
Фуқаро Истанбулдан Суриянинг Идлиб шаҳридаги “Имом Бухорий катибаси” халқаро террористик ташкилоти таркибига қўшилиб, жанговар тайёргарликдан ўтган. Ҳозирда жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирув, тезкор қидирув тадбирлари натижасида унга нисбатан 2022 йилдан Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ҳамда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)