ЖСТнинг маълум қилишича, глобал савдо сўнгги пасайишдан кейин автомобиль ишлаб чиқариш ва сотиш ўсгани туфайли тикланмоқда. Бироқ кейинги тикланишнинг қисқа муддатли истиқболлари Жаҳон савдо ташкилоти котибияти томонидан “жуда ноаниқ” деб баҳоланди.
ЖСТда жаҳон бозоридаги вазиятни таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган индикатор – товар савдоси барометрининг янги маълумотларига асосланади. Ҳозир у 100,7 баллни ташкил этди, бу жорий йилнинг август ойида қайд этилган даражадан (99,1 балл) юқори.
“Бу 2023 йилнинг иккинчи ярмида товарлар савдоси ҳажми аста-секин ўрта муддатли тенденцияга қайтишидан далолат беради”, деб таъкидлади ташкилот.
Барометр шуни кўрсатишича, “глобал товар савдоси сўнгги пасайишдан тикланмоқда, автомобиль сотиш, ишлаб чиқариш ва электрон компонентлар савдоси тикланишни бошқаряпти”, аммо ЖСТ “аралаш иқтисодий натижалар ва ортиб бораётган геосиёсий кескинликлар фонида истиқболлар жуда ноаниқ” деб тушунтирди.
Изоҳ (0)