Ўзбекистонликлар Европа давлатларига юк автомобили ҳайдовчиси соҳасига ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иш тури — юк автомобили ҳайдовчиси (C,E тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси). Иш ҳақи: 1500—2000 евро (солиқлар ушлангандан кейин). Имкониятлар:
- код 95 тренинг;
- тўлиқ ижтимоий кафолатлар тўплами;
- Euro 6 стандартидаги янги автомобилда ишлаш;
- пуллик стажировка;
- Тошкент шаҳрида назарий ва амалий машғулотлар;
- ишга жойлашиш учун тайёргарлик.
Талаблар:
- 21 ёшдан 50 ёшгача;
- Европа ёки МДҲ давлатларида 1 йиллик иш тажрибаси;
- Тахограф учун рақамли карта;
- АDR сертификати;
- рус тилини билиш;
- кафил билан шартнома имзоланиши;
- судланмаганлик;
- хорижга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Изоҳ (0)