Ўзбекистонликлар Руминияга қурилиш ишларига ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролар уч иш тури: пайвандчи (МИГ/МАГ), CНC дастгоҳи оператори, чилангарлик бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Иш вақти ҳафтасига 40-48 соат. Иш ҳақи эса 750 евродан бошланади (солиқлар чиқариб ташланганда). Иш берувчи ҳисобидан:
- Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
- Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
- ётоқхона;
- бир маҳал овқат (тушлик);
- тиббий ва бошқа суғурталар.
Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:
- 25-45 ёш бўлиши;
- рус ёки инглиз тилини билиши;
- қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
- архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
- судланмаган бўлиши;
- қурилиш соҳасида сертификатга эга бўлиши.
Суҳбатга биометрик ва хорижга чиқиш паспорти, касбини тасдиқловчи сертификати билан келиши талаб этилади. Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:
- 18-19 октябрь Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош кўчаси 44-уй. Мўлжал: Хадрадаги “Асакабанк” биноси орқасида жойлашган “Хадра ўқув маркази”.
- 20 октябрь Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси 7б-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси. Мўлжал: Саноат коллежи ёнида.
Изоҳ (0)