Британия пойтахти Лондон марказида шанба оқшомида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида минглаб одамлар иштирок этиши режалаштирилган митинг арафасида полиция сони оширилди, деб хабар бермоқда Британия телеканали.
![](/static/2023/london2.jpg)
Sky News телеканали хабарига кўра, худди шу номдаги метро бекати ҳам жойлашган Вестминстер округидаги олти кўчали чорраҳа, Хайд-Парк бурчаги яқинида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. У ерда полиция навбатчилик қилади ва полиция машиналари кўпайтирилади.
Лондондаги кечки митингга100 мингга яқин иштирокчи тўпланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, 26 ноябрь, якшанба куни яна бир акция – антисемитизмга қарши намойиш режалаштирилган. Ташкилотчилар ушбу митингга 40-50 мингга яқин одам йиғилишини кутмоқда.