2022 йилда Лондон шаҳар марказидаги транспорт турлари ичида велосипедларнинг сони шахсий автомобиллар сонидан юқори бўлди.
Жами транспортнинг 26,8 фоизини велосипедлар ташкил қилган бўлса, автомобиллар улуши 25,8 фоизга етган.
Шунга ўхшаш ҳисоботлар 1999 йилдан бери ҳар икки йилда чоп этилади. Тадқиқотда ҳудуд кўчаларида шахсий автомобиллар, таксилар, мототцикллар, юк машиналари, автобуслар, велосипедлар, электроскутерлар ва пиёдалар сони тўғрисида маълумотлар келтирилган.
COVID-19 пандемиясидан олдинги давр билан солиштирганда, велосипедлар ўсиши ортган ягона транспорт туридир.
Бошқа барча тоифалардаги транспортлар сони бир оз пасайган. 2017 йилга нисбатан автотранспорт воситалари сони 26 фоизга, юк машиналари сони 14 фоизга камайган, велосипедлар сони эса 7 фоизга ошган.
1999 йил билан солиштирганда Лондон кўчаларидаги велосипедлар сони 292 фоизга ошган.
Изоҳ (0)