Франция саноат компаниялари яқин 10 йил ичида бир қанча мутахассислар етишмаслигига дуч келади ва бу масалани ҳал қилиш учун тегишли малакага эга хорижликларни жалб қилиш керак бўлади.
Бу ҳақда Франция саноати бўйича масъул вазир Ролан Лескур маълум қилди.
“Саноат яқин 10 йилда 1,3 миллионга яқин иш ўрни яратади. Биз, албатта, мигрантларга мурожаат қилишга мажбур бўламиз”, — деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, яқин йилларда мамлакатда металл конструкцияларни ишлаб чиқарувчи пайвандчи ва мутахассислар етишмовчилиги кузатилади.
“Агар биз 10 йил ичида 800-900 минг нафар ёшларни тайёрлашга муваффақ бўлсак, бу ажойиб натижа бўлади, бироқ айни пайтда 100-200 минг кишилик камомад бўлади, уни бошқа жойлардан келган ишчилар билан тўлдириш керак бўлади”, — деди Лескур.
Вазир таъкидлаганидек, Франция Европадан ҳам, хориждан ҳам мутахассислар излаши керак бўлади.
Изоҳ (0)