Туркияга ишлашга кетиб, диний экстремистик оқимга тушиб қолган ўзбекистонлик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қидирувдаги шахс 1975 йил Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 2009 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрига мавсумий ишлаш учун борган. Бу жойда халқаро террористик ташкилот тарғиботчилари Содиқ Самарқандий ва Абдуллоҳ Зуфарнинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тинглаб, маърузалар таъсирида яқин танишлари билан биргаликда жамоа ташкил қилган.
У Жиҳодчилар диний экстремистик оқими ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиш билан бирга ЎЗКАДга аъзо бўлган. ЎзКАД бу — Ўзбекистон маданий таълим ва бирдамлик уюшмаси. 2009 йилда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)