Ижтимоий тармоқда Андижонда эркак киши ўз жонига қасд қилиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 2023 йил 30 октябрь куни соат 12:00 ларда Хонобод шаҳрида яшаган, сўнгги пайтлар руҳий тушкунликка тушган фуқаро Ж.Ш. Қўрғонтепа туманида жойлашган Қорасув—Хонобод темирйўл бекати ёнидаги кўприкка арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котибининг “Дарё” сўровига кўра маълум қилишича, ўз жонига қасд қилган эркак 30 ёшда бўлган.
Ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, марҳумнинг ўз жонига қасд қилганлик сабаблари терговга қадар текширув йўли билан текширилмоқда.
Изоҳ (0)