Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 7-октябрь, шанба куни давом эттирилмоқда.
Каратэ WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова делегациямиз учун муҳим олтин медални келтирди.
-55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз финалда Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.
+109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари Баҳрайн ҳамда Эрон вакилларига насиб этди.
Эркин кураш бўйича Париж-2024 Олимпиадаси лицензиати Жавраил Шапиев (-86 кг) ўз шахсий совринлари коллекциясига Осиё ўйинлари медалини ҳам қўшиб қўйди.
Шапиев бронза медали учун кечган муросасиз беллашувда баҳрайнлик Магомед Шариповни мағлубиятга учратди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида делегацияга навбатдаги медални тақдим қилди. Йигитлар жамоавий дастурда бронза медалларига эгалик қилишди.
Изоҳ (0)