Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги баҳслари давом эттирилди.

Мусобақа 3-турининг 2-партия ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ушбу босқичда франциялик Максим Ваше-Лагравга қарши дона сурди ва ғалаба қозонди.
Иштирокчилар 1-партияда дуранг натижа қайд этганди. Бугунги ғалабадан сўнг Синдоров 4-босқич йўлланмасига эга чиқди.
Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) ва Владимир Федосеев (Словения) жуфтлиги ғолиби кейинги босқичда Жаҳоҳирга рақиб бўлади.
Изоҳ (0)