• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” судига гувоҳликка чақирилган уч кишига жиноят иши очиш сўралди. Суд мазкур илтимосномани муҳокама қилади

    Тошкент шаҳар судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан салкам тўрт ойдан бери кўриб чиқилаётган “Док-1 Макс” судининг 22 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида судга чақирилган гувоҳларга қарши жиноят иши очиш сўралди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Бу ҳақидаги илтимосномалар судлов ҳайъатига Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг адвокати Темур Раҳматов томонидан киритилди. 

    Фото: “Дарё”
    Жиноят процессуал кодексининг 417-моддасига асосан учта илтимоснома киритмоқчиман. Биринчиси судда сўроқ қилинган Улуғбек Эгамовга (Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг биринчи ўринбосари сифатида, кейинчалик Фармацевтика агентлиги директори сифатида ишлаган) нисбатан жиноят иши очиш ҳақида прокуратурага хабарнома бериш тўғрисидаги илтимоснома. Судда сўроқ қилинган гувоҳнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, суднинг бу ҳақида хабарнома бериб, ажрим чиқариши кўзда тутилган. Улуғбек Эгамовнинг дастлабки терговдаги кўрсатмалари, шунингдек, судланувчи А.А.нинг унга нисбатан берган кўрсатмасидан хулоса қиладиган бўлсак, Улуғбек Эгамов А.А.га хизмат ваколатига кирмаган иш бўйича топшириқ (“Кураракс” дорисини инспексион текширувдан олиш бўйича) бергани, Telegram даги ёзишмаларидан ҳам аниқланган. Бу ҳақда скриншотлар бор. Нимагадир дастлабки тергов Эгамовга нисбатан жиноят иши қисмини бекор ҳам қилмаган. Бу жиноят процессуал қонунчилигининг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз. Шу сабаб бу ҳақда прокурорга хабар бериш керак деб ўйлаймиз, — деди дастлабки илтимоснома ҳақида гапирган адвокат. 

    Адвокат Темур Раҳматов илтимосномасини давом эттирар экан, яна бир гувоҳ Умид Темиров (Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг ёрдамчиси вазифасида ишлаган)га нисбатан ҳам жиноят иши очилишини сўради. 

    Умид Темировга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 84-моддасига асосан дастлабки тергов қисмини бекор қилиш бўйича, яъни 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят содир этганлиги, унинг биринчи марта жиноят содир этиши, пушаймонда бўлганлиги ҳақидаги аризаси мавжудлигига кўра, қисман бекор бўлган. Биз жиноят ишини кўриб чиқиш давомида битта дори воситаси бўйича эмас, икки-учта дори воситаси бўйича протоколлар қалбакилаштирилганини аниқладик. Бундан ташқари Темиров суд мажлисида дастлабки терговда берган кўрсатмаларини тамоман ўзгартирди. Лекин ҳолат бошқача бўлиб чиқяпти. Буни текшириш лозим. Шу сабаб Темировнинг ҳаракатларига баҳо бериш учун, била туриб ёлғон кўрсатма берганлиги, ҳужжатларни такроран қалбакилаштирилган ҳолатларни текшириш учун материалларни прокурорга юборишни сўрайман, — деди адвокат. 

    Адвокат Раҳматов учинчи илтимосномасида судга гувоҳ сифатида чақирилган Фаррух Толипов ишига ҳам эътибор қаратиш лозимлигини айтди. 

    Дастлабки терговда С.Р.П. (ҳиндистонлик судланувчи)  тўғридан тўғри кўрсатма бериб, бошқа давлат томонидан берилган гувоҳномани қалбакилаштириш учун 1000 доллар берганман деди. Судда Толиповга С.Р.П.ни танийсанми деб савол берганимизда йўқ деб жавоб берган. Лекин бизнинг адвокатлик суриштирувларимиз давомида ҳиндистонлик С.Р.П. билан 25 маротаба телефонлашгани маълум бўлди, — дейди адвокат Раҳматов. 

    Адвокатнинг аинқлаштиришича, Тожикистонда рўйхатдан ўтган дорига берилган гувоҳнома айнан шу гувоҳ томонидан қалбакилаштирилган. 

    Толипов ҳали ҳам ишлаяпти. Биз эса ҳали ҳам дори истеъмол қиламиз. Бу нарсанинг олдини олиш керак. Чек қўйиш керак, — дейди адвокат. 

    Адвокатнинг илтимосномалари Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг бошқа адвокатлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган бўлса, ҳиндистонлик судланувчи С.Р.П.нинг адвокати Даврон Аҳмадов томонидан рад этилиши сўралди. Қолган адвокатлар ва судланувчиларнинг айримлари илтимосномани қўллаган бўлса, бошқалари судга ҳавола қилди.

    Судлов ҳайъати мазкур илтимоснома бўйича аниқлаштириладиган ҳолатлар борлигини, сўров юборилиб, аниқлаштирилган ҳолатларга кўра, жума, 24 ноябрь куни давом этадиган суд мажлисида ажрим қабул қилиш масаласини муҳокама қиладиган бўлди.

    23.11.2023, 15:49   Изоҳ (0)   15623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қизим ўлган куни у билан гўрга қўшилиб кирган онаман”. “Док-1 Макс”дан вафот этган 2,5 ёшли Солиҳанинг онаси судда кўрсатма берди 

    13.11.2023, 18:05

    “Жабрдийда оналарни кўриб йиғладим, вафот этган болаларнинг биттаси мени ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди” — Дониёр Ғаниев “Док-1 Макс” воқеасидан кейин сиёсий жаво...

    14.11.2023, 16:27

    “Яна 100 нафар бола ҳалок бўлиши мумкин эди” — Амрилло Иноятов “Док-1 Макс” воқеасига изоҳ берди 

    15.11.2023, 15:24

    “15 килоли қизим шишиб, 50 кило вазн олди, оғзидан йиринг келиб вафот этди”. “Док-1 Макс” судида жабрланувчи боласи ўлимини ёдга олди

    16.11.2023, 18:21

    “Док-1 Макс” бўйича судланаётган Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари судланувчиларнинг ҳеч бирида айб йўқлиги, 65 нафар бола ўлимига тизим айбдорлигини айтмоқ...

    20.11.2023, 22:47

    Боғдод ҳокими ўринбосари жазоланди. У коллеж директорини калтаклаган эди

    23.11.2023, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.