Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган МЧЖ ташкилотчилари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар Самарқанд cредит номли МЧЖ ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга оширгани аниқланган.
Улар Instagram да олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 миллион сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)