• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича музокаралар жиддий босқичга чиқди — Женевадан махсус интервью

    Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)нинг Женевадаги бош штаб-квартирасида 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бевосита иштирок этган “Дарё” мухбири Ўзбекистон президентининг ЖСТ бўйича махсус вакили Азиз Уруновдан музокара жараёнлари ва истиқболдаги режалар хусусида интервью олди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун аризани 1994 йилда берган. Аммо 2005 йилдан кейин аъзолик жараёни тўхтаб қолган. Орадан 15 йил ўтиб, 2020 йилда ишчи гуруҳ ўз фаолиятини қайта тиклаган.

    ЖСТга аъзолик бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда

    — Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йил ҳисоби бўйча иккинчиси, биринчиси эса март ойида бўлиб ўтганди.

    Йиғилиш конструктив ўтди. Аъзо давлатлар тарафидан, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Швейцария томонидан саволлар ва масалалар кўтарди. Бу, албатта, бизни ЖСТга қўшилишдаги ишларимизни тезлаштиришга ёрдам беради. Чунки нима ишлар қилишимиз бўйича яхши сигналдир.

    Азиз Урунов
     
    Фото: “Дарё” 

    Бизга берилган саволларга музокаралар гуруҳи аъзолари, идоралараро комиссия аъзолари аниқ ечимлар билан жавоб беришга ҳаракат қилишди. Чунки Ўзбекистонда бугунги кунда ЖСТга аъзолик бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Қонунчиликни ташкилот битимларига уйғунлаштириш бўйича катта жамоа ишламоқда. Давлатимиз раҳбари ташкилотга аъзолик бўйича алоҳида эътибор қаратмоқда, талаблар қўймоқда. Бу жараёнда президент администрацияси ва ҳукумат раҳбарлари бу жараёнда фаол иштирок этмоқда.

    Кўп томонлама йўналишда ҳам бир қадам олдинга юрамиз

    Ўтган ҳафта давомида 4 та давлат билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунладик, 3 та давлат билан баённомаларни имзоладик. Узоқ давом этган музокаралардан кейин Япония билан товарлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунладик.

    Умуман олиб қараганда, 7-ишчи йиғилиш якунлари бўйича ишчи гуруҳ ҳисоботининг элементларини шакллантириш босқичига ўтиш жараёнидамиз. Бунда бир-иккита давлатлар кўтарган масалаларга тезкор ечим топиб, кўп томонлама йўналишда ҳам бир қадам олдинга юрамиз. Йил охирига қадар олдимизда турган вазифалар бор: қолган давлатлар билан фаол музокара олиб бориб, камида 5-6 та мамлакат билан музокараларни якунлашимиз керак.

     
    Фото: “Дарё” 

    Биз 30 та мамлакат билан икки томонлама фаол музокараларни олиб бораётган бўлсак, шундан 8 та мамлакат билан бозорга кириш бўйича ҳамма шартларни келишиб олдик.

    Давлатларнинг ўзига хос стратегияси

    Жорий йилнинг якунигача асосий музокараларни якунлашни мақсад қилиб қўйган эдик. Лекин, биринчидан, музокаралар жуда ҳам мураккаб жараён. Иккинчидан, бир хил музокараларда анча олдинга илдамлаган бўлсак ҳам, баъзи давлатлар бор, улар жараёнларнинг қандай кетишига қараб музокараларни якунлашдан тийилиб туради.

    Бугунги кунда музокараларни якунлаб бўлган 4-5 та мамлакат бор, лекин улар якуний хулосаларни эълон қилишга шошмаяпти. Бу ҳам ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзига хос стратегияси ҳисобланади.

     
    Фото: “Дарё” 

    Қоида бўйича тўрт ҳафта ичида мамлакатлар расмий равишда саволларини бериши керак. Лекин биз саволларни олишга ҳаракат қиляпмиз. Боиси тезроқ ўша саволларга жавоб топишимиз лозим.

    Улар охирги дақиқаларгача музокараларни олиб боради

    ЖСТга аъзо бўлиш ўртача 10 йилдан ортиқ вақтни олади. Мисол учун, қўшни Қозоғистон ташкилотга 19 йил ичида кирган. Шунақа гап бор: “ЖСТга қанча кеч кирсанг, кириш жараёнлари шунча қийин бўлади”. Ўзбекистоннинг ташкилотга кириш жараёнидаги 15 йиллик тўхталишни инобатга олмасак, 10 йилга етмасдан аъзо бўламиз. Бу учун етарли ишлар қилинмоқда.

    Баъзилар “ЖСТга кирсанг, ҳеч нарсани ҳимоя қилмайсан, ҳамма нарсани очиб берасан”, деган фикрда юради. Аслида ундай эмас, агар шундай бўлганида аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни олиб бормай, ҳамма шартларга рози бўлган бўлардик. Музокараларнинг мураккаблиги иқтисодий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда, мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз стратегиямизни белгилаймиз.

     
    Фото: “Дарё” 

    Ташкилотга аъзо мамлакатларни қизиқтирадиган саволлар ташқи савдони тартибга солиш билан боғлиқ қонун-қоидалар бўйича саволларни беришади. Импорт ва экспортни лицензиялаш тартибга солиш ёки рухсат бериш жараёнлари, импорт маҳсулотлари билан республика ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бозордаги рақобатга тенг шароит яратиб бериш бўйича санитария, фитосанитария ва ветеринария талабларини ЖСТ қоидаларига мослиги, интеллектуал мулк бўйича, шунингдек, ташкилотнинг Трипс битимига қай даражада мослиги бўйича саволларни қабул қилиб олдик.

    Биринчи маротаба АҚШ расмийлари ҳам Ўзбекистондаги ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини анча ижобий қадамлар қўйилганлигини кириш сўзида таъкидлаб ўтди. Улар билан икки томонлама музокараларни олиб бордик. Аллақачон ҳар битта масалани предметли муҳокамасига ўтиб, музокаралар жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.

    Ташкилотга аъзо бўлган қайси давлат бўлмасин, улар охирги дақиқаларгача музокараларни олиб бориб, ўзларининг шартларини қўйишга ва ўтказишга ҳаракат қилишади. Бу фақат Ўзбекистонга нисбатан эмас, балки барча мамлакатларга муносабат шундай бўлади.

    Фақат бизга боғлиқ эмас

    Бизнинг асосий вазифамиз ЖСТга киришни тез якунлаш. Лекин кўп давлатлар одатда биз ташкилотга шу муддатда кирамиз десак, улар норози бўлиб, “ЖСТга кириш фақат сизларга боғлиқ эмас, биз билан музокараларни қандай олиб боришингларга боғлиқ”, деб айтишади.

    Шунингдек, ЖСТнинг ҳам ўзига хос бюрократик жараёнлари бор. Биз йилига 2 марта ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказишни режа қилганмиз. Мисол учун, ҳар битта ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш ҳам осон масала эмас, ўзига яраша муддатлари бор. Саволлар қўйилади, уларга жавоб тайёрлаш керак. Тайёргарлик кўриш муддатлари бор. Бундан ташқари, ЖСТга аъзо бўлган катта мамлакатлар жавобларни кўриб чиқиш муддатларни кўпроқ талаб қилади. Бир хил мамлакатлар бор, сиз билан савдо-сотиқда ўзининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда музокара жараёнларини тезроқ якунлаши мумкин.

    18.11.2023, 22:01   Изоҳ (0)   13566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишга яқинлашмоқда: имкониятлар ва муаммолар ҳақида мутахассис билан суҳбат

    30.08.2023, 15:59

    ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида вазирлик ва идоралар масъуллари учун қишлоқ хўжалиги бўйича семинар ўтказилмоқда

    08.09.2023, 17:18

    ЖСТ бош директори Ўзбекистон яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирди

    20.09.2023, 09:28

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликнинг иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилиш доим қийин кечган” — профессор Питер Ван Ден Бош Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги...

    28.09.2023, 22:25

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши автомобиллар нархлари пасайишига сабаб бўлиши мумкин

    29.10.2023, 21:22

    Эммануэл Макрон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди

    02.11.2023, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.