Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан учрашув ўтказди.
Унда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятлар муҳокама қилинган.
“Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказдик.
Дунёда сўз эркинлиги масаласида юзага келаётган ва баъзан авжига чиқаётган зиддиятлар ҳамда бу соҳадаги имкониятларни муҳокама қилдик.
Биз ҳозир оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичидамиз. Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги йилларда ОАВ соҳасида юз берган ижобий ўзгаришларни сақлаб қолиш ва журналистларни ҳимоя қилиш биз учун жуда муҳим.
Айнан ушбу мавзу доирасида биз истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик”, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)