Тошкент шаҳрининг икки тумани: Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, эртага, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 00:00 дан тонгги 06:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ бўлган юқори кучланишли “Форобий” подстанциясидаги мавжуд 25 000 кВА бўлган трансформатор қуввати 40 000 кВА бўлган юқори кучланишли янги трансформаторга алмаштириш, электр қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминотида узилишлар кузатилади:
- Олмазор туманидаги — “Шифокорлар”, “Мирзо Ғолиб”, “Университет” ҳамда “Зиёкорлар” МФЙларида.
- Шайхонтоҳур туманидаги — “ Белтепа”, “Янги Белтепа”, “Ибн Сино”, “Шодлик”, “Янги Жарариқ”, “Эски Жарариқ”, “Катта Жарариқ”, “Ипакчи” ҳамда “Ҳувайдо” МФЙларида.
“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)