• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “15 килоли қизим шишиб, 50 кило вазн олди, оғзидан йиринг келиб вафот этди”. “Док-1 Макс” судида жабрланувчи боласи ўлимини ёдга олди

    “Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суднинг 2023 йил 15 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида сиропдан заҳарланиб, вафот этган 3,5 ёшли Маликанинг онаси сўз олиб, боласининг вафоти жудаям аянчли бўлганини айтди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Жабрланувчининг ёдга олишича, у “Док-1 Макс” сиропидан дастлаб, 2022 йилнинг баҳор ойида ўғли шамоллаб қолган пайтда биринчи маротаба фойдаланган. 

    “Док-1 Макс” сиропидан доимий фойдаланиб келганим сабаб 2022 йилнинг кузида шамоллаб қолган қизимга ҳам ичирдим. Дастлаб фарзандим яхши эди. 4—5 сентябрь кунлари фарзандим қайт қила бошлагач, уни Кармана туманидаги туман тиббиёт бирлашмасига олиб борганимизда ошқозонига инфекция тушган деб, ошқозонини ювишди. Ва уйга қайтариб юборишди. Қизим уйда яна қайт қилиб, ҳолсизланиб қолди — кўп ухларди. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида Кармана туманидаги болалар шифохонасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб бордик. У ерда боламни жонлантириш бўлимига ётқизишди. Қизим сиймай қўйди, буйраклари ишламай қолди. Шифокорлар боламга нима берганимни сўради. Болангиз заҳарланган деди. Бунинг сабабини билолмай сарсон эдик, — дейди 3,5 ёшида вафот этган Малика Қудратованинг онаси. 
    Фото: “Дарё”

    Жабрланувнинг маълумот беришича, қизининг буйраги ишламай, сийдик чиқмай қолгач, шифокорлар бемор болага диализ қуйиш кераклигини айтган. Бироқ Навоий вилоятида диализ аппарати йўқлигини айтиб, уларга Самарқанд ёки Бухоро вилоятига боришни маслаҳат берган. 

    “Диализ бизда йўқ, Самарқанд ва Бухорода бор. Шароитингиз кўтарса, олиб боринг” дейишди. 8 октябрь куни боламни Самарқандга олиб бордик. У ерда диализ катетерини тополмадик. Бир кундан кейин топиб, диализ уладик. Аммо боламнинг аҳволи яна оғирлашаверди. Беҳисоб қонлар қуйилди, дорилар олди. 15 кило чиқадиган қизим ўн беш кунда шишиб, 50 килолик қизга айланди. Ҳатто оғзидан йиринг кела бошлади, — дейди марҳума қизнинг онаси. 

    Жабрланувчининг билдиришича, қизи Самарқандда шундай оғир аҳволда ётганида уйда бўлган 1,5 ёшли ўғли ҳам “Док-1 Макс” сиропидан икки маротаба ичгани учун унинг ҳам аҳволи оғирлашган. 

    Ўғлимга ҳам диализ улаш керак дейишди. Ўғлим 1,5 ёшли бола бўлгани учун кичкина катетер керак бўлди. Катетерни Тошкентдан топиб, олиб келдик. Хайриятки, ўша кундан бошлаб ўғлим ўзи сия бошлади. Қизим Малика эса 15 октябрь куни кечаси жудаям аянчли, азобли ҳолатда жон берди. “Онажон мени бу ердан олиб кетинг”, деб йиғларди. Қўллари қонталаш бўлган болам шу шифохонадан чиқиб кетсам яхши бўламан деган ўй-хаёлда бўлган-да. Фарзандим ўз қўлимда жон берди. Мен ўша тушкунликдан ҳамон чиқолмаяпман, — дейди онаизор.

    Жабрланувчининг қўшимча қилишича, қизи вафот этгач, шифохонада қолган ўғлининг ёнида қолиши кераклиги сабаб қизини сўнгги манзилга ҳам кузатолмаган. 

    Қизимнинг таъзиясида ҳам қатнашолмадим. Унинг чеккан азоби кўз олимдан кетмайди. Ўғлимдан пешоб ажралгач, ҳеч бўлмаса ўғлим тирик қолсин деб, шифохонада унинг соғлиғи учун курашдик. Аммо шифокорлар ҳар нарсага тайёр туринг дейишганди. Аллоҳга шукрки, октябрь ойининг охирида ўғлимнинг аҳволи яхшиланди. Уйда даволаниш жараёнларини давом эттирдик. Олти ойдан сўнг ўғлимнинг аҳволи яхши бўлди. Лекин қизимнинг чеккан азоби кўз олдимда ҳали ҳам. Ҳурматли судья, жамиятда инсон қадри юксак бўлса, айбдорларга олий жазо беринг, — деди жабрланувчи она.

    Марҳума Малика Қудратованинг онаси ўғли айни кунда унинг кўмагига муҳтож бўлгани сабаб ишдан бўшаганини, турмуш ўртоғи эса болаларини даволатиши ортидан катта қарзга ботганини айтиб, судланувчилардан 1 миллиард сўм миқдорида компенсация талаб қилди.

    16.11.2023, 18:21   Изоҳ (0)   19531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аптекачи таркиби бир хил деб, шифокор ёзмаган сиропни сотди”. Она “Док-1 Макс”дан вафот этган 2 ёшли қизининг ўлимида дорихона ходими ва шифокорларни ҳам айбламоқ...

    02.11.2023, 16:06

    “Қизим ўлган куни у билан гўрга қўшилиб кирган онаман”. “Док-1 Макс”дан вафот этган 2,5 ёшли Солиҳанинг онаси судда кўрсатма берди 

    13.11.2023, 18:05

    “Док-1 Макс” судида сиропдан заҳарланган бемор болалар аҳволига эътиборсиз бўлган шифокорларга қарши жиноий иш очиш сўралди 

    13.11.2023, 22:10

    “Док-1 Макс”дан вафот этган 65 нафар боланинг қабри очилмайдиган бўлди. Суд адвокатнинг бу ҳақдаги сўровини рад этганини билдирди

    14.11.2023, 17:14

    “Док-1 Макс” судида 33 минг доллар олди-бердисида воситачи бўлган судланувчига қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш сўралди

    16.11.2023, 12:32

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди

    16.11.2023, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.