• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Болливуд гўзалининг сирли ўлими: Шридеви вафотига оид жумбоқлар

    Шридеви Болливуднинг энг гўзал ва ёрқин юлдузларидан бири эди – у 4 ёшга тўлиб-тўлмай фильмларда рол ижро эта бошлаган, қўшиқ куйлаб, рақс тушиб, мухлисларнинг эътиборини ўзига қаратганди. Актриса ижодий фаолияти мобайнида нақ 300 та фильмда турли ролларни ижро этган. Шридеви нафақат Ҳиндистон, балки дунёнинг турли бурчакларида яшовчи кино шинавандаларининг кўнглидан жой олган актриса эди. Соҳибжамол ижодкорнинг кутилмаган вафоти унинг яқинлари ва мухлислари учун ҳақиқий зарба бўлгани муболаға эмас. Ижодкорнинг ўлимига доир тергов ишлари ҳалигача якунига етмаган: Шридевининг Дубай шаҳрига тўй маросимида иштирок этиш учун бориб, тўсатдан вафот этиши билан боғлиқ масала ҳамон жумбоқлигича қолмоқда.

    Шридеви узоқ йиллар давомида Болливуднинг биринчи рақамли гўзали саналган
    Фото: Asset Vogue 

    1963 йилда дунёга келган тамил миллатига мансуб актрисага оила аъзолари Шри Амма Янгер Айяпан деб исм беришган. Актрисанинг онаси оддийгина уй бекаси, отаси эса адвокат бўлиб, қўғирчоқдек ташқи кўринишга эга қизларидаги актёрлик маҳоратини унинг болалик йиллариданоқ пайқаган. Қизалоқ ўта ёқимтой бўлиш билан бирга зийрак ва уқувли эди: у тамил тилидан ташқари ҳинд, телугу, малая тилларида ҳам сўзлаша олган. Бу эса актрисага келгусида фақат ҳинд тилидаги фильмлар ишловчи киностудиялар билан ҳамкорлик масаласида чекланиб қолмасликка имкон берган. Актриса ўз даврининг энг келишган актёрлари – Рами Рао, Анил Капур, Амитабх Баччан, Митхун Чакрабортилар билан роллар ижро эта бошлади. “Карма”, “Қасос”, “Жаноб Ҳиндистон”, Муҳаббат лаҳзалари” каби муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этди. Ҳинд киноси мухлислари томонидан ҳалигача севиб кўриладиган “Ўғри Чанду” фильмидаги роли учун актриса бир нечта нуфузли мукофотларни қўлга киритди.

    Шридевининг ташқи кўриниши ҳар томонлама бенуқсон эди: унинг юз тузилиши қадимги ҳинд мумтоз суратларидаги гўзаллар қиёфасини ёдга соларди.

    Чарос кўзлар, қалин лаблар, чиройли шаклга эга бурун... Актрисанинг душманлари унинг бурни пластик жарроҳлар ёрдамида шу кўринишга келтирилгани ҳақида миш-миш тарқатган бўлсалар ҳам, Шридевининг расмий вакиллари актриса ҳеч қачон пластик жарроҳлик амалиётларидан фойдаланмаганини айтишган. Шридеви миллий либослар, анъанавий тақинчоқларни яхши кўрган ва умрининг охиригача Болливуд гўзалларининг ҳақиқий тимсоли бўлиб қолган.

    Ёрқин ташқи кўриниш ва актёрлик маҳорати Шридевини нафақат Ҳиндистон, балки дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам машҳур қилди.
    Фото: Legion Media 

    Шридевининг шахсий ҳаётида ҳам барчаси аъло даражада эди – ҳар қалай ташқаридан шундай кўринарди. У таниқли продюсер Бони Капур билан оила қуриб, икки нафар қиз фарзандни дунёга келтирди. Оиласига кўпроқ вақт ажратиш мақсадида ижодда бир муддат танаффус қилди: 1997 йилдан кейин 15 йил мобайнида бирорта ҳам фильмда рол ижро этмади. Аммо ижодий танаффус актрисанинг машҳурлигига заррача таъсир кўрсатмади.

    2015 йилда Болливуд юлдузи ўзининг 300-фильми – “Она” картинасида бош ролни ижро этди. Шундан кейин фильмларга продюсерлик қилиш билан шуғулланди, фақатгина рол ижро этиш билан чекланмай, фильмлар суратга олиш нияти борлигини ҳам маълум қилди.

    Шридеви продюсер Бони Капурга турмушга чиққан ва унга 2 нафар қиз фарзанд туҳфа этганди.
    Фото: Нове

    Бироқ актриса эзгу орзуларини рўёбга чиқара олмади. 2018 йили жиянининг Дубай шаҳрида ўтказилган тўй маросимига ташриф буюрган актриса дўконларни кўздан кечириш учун яна бир неча кун БААда қолишга қарор қилди ва тез орада... хонасидаги ҳаммомдан сувга чўккан ҳолда топилди. Экспертиза текшируви актрисанинг қонида алкогол бўлганини аниқлади. Ушбу маълумот Шридевининг яқинларини ҳам, унга меҳр қўйган мухлисларни ҳам ҳайратга солди – актриса ҳар доим одоб-ахлоқ қоидаларини маҳкам тутар, ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилмасди.

    Тергов аниқ хулоса тақдим эта олмади ва бир неча бор қайта тикланди. Шридевининг яқинлари ҳалигача унинг ўлими бахтсиз ҳодиса бўлганига ишонмайди. Оммавий ахборот воситалари эса ижодкор турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилган деган тахминни илгари суришди. Бунга Бони Капурнинг сўнгги кунларда ўзини шубҳали тутгани сабаб бўлди: у ҳар доим саёҳатларга рафиқаси билан бирга борган, аммо бу сафар тўй маросимига келмаган. Бахтсиз ҳодиса содир бўлишидан аввал эса кутилмаганда Дубайда пайдо бўлиб қолган. Актрисанинг жонсиз танасини ваннахонадан топган ҳам Бони Капур эди – у рафиқаси ҳаммомга кириб кетганда телевизорда крикет томоша қилган, қимматли вақтни бой берган ва ҳеч нарсани эшитмаган.

    Ҳиндистонда актрисанинг дафн маросими миллий мотамга айланиб кетди – Шридевини сўнгги манзилга кузатиш учун мамлакатнинг турли бурчакларидан тумонат одам келди.
    Фото: Legion Media 

    Тергов актрисанинг куч ишлатиш натижасида ўлдирилгани ҳақидаги версияни рад этди, Бони Капурга қарши айблов эълон қилинмади. Тергов ишлари бугунги кунга қадар давом этмоқда, аммо анчадан бери ишга доир янги маълумот эълон қилинмади. Актрисанинг сирли ўлими сабаби ҳали бери топилмаса ҳам керак...

    15.11.2023, 09:26   Изоҳ (0)   48833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ҳинд актрисаси Шридеви роль ижро этишдан бош тортган энг машҳур фильмлар (фото)

    21.02.2021, 15:35

    Ҳема Малини, Шридеви, Дҳармендра: Ҳинд киноси афсоналарининг тақдири қандай кечган?

    11.04.2021, 11:53

    Ҳинд актрисалари Вижаянтимала ва Шридеви ўртасида қандай ўхшашликлар бор?

    03.06.2021, 16:40

    Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    22.08.2021, 18:57

    Болливуд юлдузлари Амитабҳ Баччаннинг невараси, Шоҳрух Хон ва Шридевининг қизлари бир фильмда дебют ролини ижро этмоқда (видео)

    17.05.2022, 17:48

    Марҳум ҳинд актрисаси Шридевининг кенжа қизи Кхуши Капур ҳам кинога қадам қўйди. У онасининг муваффақиятини такрорлай оладими?

    18.09.2023, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Миннеаполис мери лавозимига номзод сомалилик сенатор интернетда дискриминацияга дуч келди

    Дунё | 15 июл, 18:25

    “Клублар ўртасидаги ЖЧ кубогининг асл нусхаси Оқ уйдаги Овал кабинетда турибди” — Дональд Трамп

    Спорт | 15 июл, 18:25

    Ўзбекистонликлар товарларни божсиз олиб кириш учун хорижда энди камида 2−3 кун бўлиши керак

    Ўзбекистон | 15 июл, 18:05

    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

    Реклама | 15 июл, 18:00

    Саудия Арабистони 1 трлн долларлик мега-лойиҳани қайта кўриб чиқмоқда

    Дунё | 15 июл, 17:50

    “Биз бунга йўл қўймаймиз” — Қамчибек Ташиев “Дўстлик” постида коррупцияни олдини олиш бўйича топшириқ берди

    Дунё | 15 июл, 17:33

    Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган мусобақада қатнашади

    Спорт | 15 июл, 17:10

    Тошкентда юзлаб одамлар қурилишига рухсат берилмаган уйга тўлов қилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 17:05

    АҚШ НАТО давлатларига 10 мрлд долларлик қурол сотади — Axios

    Дунё | 15 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.