• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Болливуд юлдузи Шридеви ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    Машҳур ҳинд актрисаси Шридеви ҳаёт бўлганида 13 августда 58 ёшга тўлган бўларди. Актриса ёруғ оламни тарк этганига 3 йил бўлган бўлса-да, унинг ижросидаги «Меҳрибонгинам» ва «Жаноб Ҳиндистон» фильмлари ҳамон томошабинлар қалбида яшайди. 2011 йилда суратга олинган «Инглиш-Винглиш» фильми эса у роль ўйнаган сўнгги картина бўлиб қолди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фильмнинг аксарият саҳналарида актриса оч ва касалманд бўлиб туюлади. Гўё у вазн сақлаш ва соғлом турмуш тарзининг чегарасини ажрата ололмайдигандек. У чиндан ҳам нозик қоматини сақлаб қолиш учун озиб кетганди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳайрон қолдирадиган жиҳат шундаки, Шридеви 14 йил давомида (1997 йилдан 2011 йилгача) фильмларда суратга тушишдан воз кечган ва актрисалик фаолиятини тарк этган. Лекин унда Кажол ва Видя Балан сингари фильмларни танлаб суратга тушиш имконияти бор эди.

    Шунча йилдан сўнг уни кинога қайтишга нима ундади? «Йўлбарс» (Пули) фильмининг продюсери учун суратга олиш жараёнида унинг талабларини қондириш қийин кечди. У ҳатто фильмнинг кассабоплиги тушиб кетганига қарамай, ўз улушини талаб қилиб, продюсерларни судга берди.

    Фото: Bollywoodtime

    Актрисанинг талаб қиладиган гонорари шунчалик баланд эдики, бошқа продюсерлар ҳатто унга яқинлаша олмаган. Унинг актрисалик қобилиятини тан олган ва уни юлдузга айлантирган Колливуд эса энди уни кўргиси ҳам келмасди.

    Ундан «Баҳубали» фильмида иштирок этишни сўрашган, лекин ижодкорлар унинг ҳаддан ташқари юқори тўловларга бўлган талабини қондиришдан бош тортгани учун актриса рад жавобини берган.

    Фото: Bollywoodtime

    Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Шридеви Америкада «Инглиш-Винглиш» фильми суратга олинаётганида ақл бовар қилмас харидлар қилган, дўконларда жуда катта маблағ сарфлаган.

    Фильм яхшигина даромад олганини ҳисобга олиб, киноижодкорлар бу ҳақда сахийлик билан сукут сақлашган.

    1984 йилда Shоw Time киножурналининг биринчи сони муқовасида Шридеви сурати чиққан. Мақолалардан бирида актрисанинг ўша пайтдаги гонорари 14 минг рупий эканлиги қайд этилган.

    Фото: Bollywoodtime

    Шу тариқа Шридеви муваффақият зинапоясидан жуда тез кўтарила бошлади, чунки унинг фильмлари кетма-кет блокбастерларга айланарди.

    У Мумбайдаги беш юлдузли меҳмонхонада доимий хонага эга эди. Унинг «Тўқима», «Судья Чоудри», «Сирли олмос,» «Чандни» каби фильмлари катта муваффақият қозонди. Томошабинлар унинг гўзаллиги ва истеъдодига қойил қолишди, аммо у яратган образлар борган сари бир-бирига ўхшаш бўлиб борарди.

    Фото: Bollywoodtime

    У «Шафқатсиз» (1984) фильмида янги партнёри Амитабҳ билан жуфтлик ролини ўйнади, лекин фильм омадсизликка юз тутди. Шундай бўлишига қарамай, Болливуд Шридевига шунчалик муҳаббат қўйган эдики, Дҳармендра унга «Ҳиндистоннинг Мерилин Монроси» деб ном қўйди, унинг хушчақчақлигини эса 70 йиллардаги машҳур актриса Мумтозга қиёслади.

    Оилали Митхун Чакраборти билан бўлган муносабати ҳам актрисанинг имижи ва машҳурлигига соя сола олмаган. Бундан ташқари, Жая Прада билан доимий рақобати иккаласининг ҳам янгиликлар марказида бўлишларига сабаб бўларди.

    Шридевининг Санжай Датт билан ягона фильми («Йўлда йўқолган», 1993) катта шуҳрат қозонди. Кўплаб фильмларда роль ижро этган Анил Капур билан биргаликдаги роллари эса кўпчилик қалбидан жой олганди.

    Шридевининг болалиги

    Шридевининг болалиги
    Фото: Bollywoodtime

    90 йиллар ўрталарида болалигидан Шридевининг суянган тоғи бўлган онаси Ражешвари вафот этди. Онасиз актриса ўрмонда адашиб қолган қизалоққа ўхшаб қолди. Унинг синглиси Шрилата билан бўлган ёмон муносабатлари бахтсизлигини янада кучайтирди. Шридевининг режиссёр Сатти Шури билан жанжали эса катта шов-шувга айланди.

    Аллақачон оила қурган Боней Капурга турмушга чиқишга мажбур бўлганида эса Шридеви 36 ёшда эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳозиргача кўп саволлар жавобсиз қолган. Шридевининг ижоди гуллаган даврида орттирган бойлиги қаерда қолди? Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, актрисанинг ота-онаси қизининг бутун бойлигини қариндошларига юқори фоизли қарз сифатида берган ва хонавайрон бўлган.

    Мактабга бориш имкониятидан маҳрум бўлган Шридеви ўз меҳнатидан топган пулларини тўғри сарфлаш учун етарли билим ва тажрибага эга эмас эди. Шридеви тўрт ёшиданоқ рол ижро эта бошлаган ва йўқотилган болалиги ҳақида ҳеч қачон очиқчасига айтмаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Шридеви инглиз тилида гаплашишга қийналар, оммавий ахборот воситаларида берган интервьюсида соддагина кўринарди. Мумбайдаги Андҳери аҳолиси актрисани ёлғиз ўзи чакана савдо дўконларида харид қилганини тез-тез кўришган: ҳеч ким уни танимаган ёки эътибор беришмаган.

    Актрисалик — Шридевининг қўлидан келган ва муваффақият қозонган ягона касб эди.

    Мавзуга доир: 

    • Ҳинд актрисалари Вижаянтимала ва Шридеви ўртасида қандай ўхшашликлар бор?
    • Ҳема Малини, Шридеви, Дҳармендра: Ҳинд киноси афсоналарининг тақдири қандай кечган?
    • Оиласига катта бойлик қолдирган Болливуднинг марҳум актрисалари (фото)
    • Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ҳинд актрисаси Шридеви рол ижро этишдан бош тортган энг машҳур фильмлар (фото)
    • Болалигиданоқ ўз карьерасини бошлаган Болливуд юлдузлари (фото)

    22.08.2021, 18:57   Изоҳ (0)   63649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турли хил образларда таниш қийин бўлган маҳоратли актёр ва актрисалар (фото)

    22.08.2021, 15:54

    Озода Нурсаидова илк марта 15 йил «запрет»га тушишига сабаб бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди (видео)

    22.08.2021, 12:59

    Болливуд юлдузи Сунил Шетти 60 ёшда. Актёрнинг 40 ёшдагидек кўринишининг сири нимада? (фото)

    22.08.2021, 09:55

    Голливуд юлдузи Жейсон Стетхем ва модель Рози Ҳантингтон-Уайтли иккинчи марта ота-она бўлади

    21.08.2021, 18:55

    Анжелина Жоли Афғонистон ҳақида маълумот бериб бориш учун Instagram’да саҳифа очди

    21.08.2021, 15:53

    Актриса Скарлетт Йоханссон иккинчи марта она бўлди

    21.08.2021, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.