Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида хитойлик эркакни рашк сабаб ўлдирган талаба қизга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Бош прокуратура Тошкентда психотроп модда таъсирида бўлган 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитойнинг 38 ёшли фуқаросини (эркак) рашқ туфайли пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдиргани ҳақида маълумот берган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи қиз просецсуал тартибда ушланган.
13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Ҳукмга асосан, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор деб топилди ҳамда шу моддага асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ (0)