Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 8 август куни эркак мурдаси пичоқланган ҳолда топилди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 8 август куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак ўзаро келишмовчилик оқибатида 56 ёшли эркакка пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)