Россия Мудофаа вазирлиги 14 ноябрга ўтар кечаси “навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари” Украина томонидан учирилган тўртта учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратини уриб туширганини маълум қилди.
Қайд этилишича, дронлар Москва, Тамбов, Брянск ва Орлов вилоятларида йўқ қилинган. Мамлакат Мудофаа вазирлиги хабарида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Telegram’даги Baza каналининг ёзишича, Брянск вилоятида уриб туширилган дрон кимё заводи ҳудудига қулаган. Портловчи воситалар ўрнатилган самолёт типидаги учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари “Селсо” посёлкасидаги қурилаётган “СССРнинг 50 йиллиги номидаги Брянск кимё заводи”нинг янги қурилаётган цехидан топилган. Дронинг қулаши оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани айтилмоқда.
Россия қўшинлари 10 ноябрь кечаси Украина ҳудудига олтита Shahed-136/131 камикадезде дронларини, шунингдек, Х-31 ва Х-59 бошқарилувчан авиация ракеталари билан ҳужум уюштирганди. Учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари Краснодар ўлкаси, ракеталар эса Херсон вилоятининг эгаллаб олинган ҳудудидан учирилган.
Изоҳ (0)