Вайнер Муборак Абдуллаева “Ўзимизнинг гап” кўрсатувига берган интервьюсида Instagram саҳифасидан қанча пул топиши ва биринчи даромадини нимага сарфлагани ҳақида сўзлаб берди.
“Вайнчиларнинг асосий даромади — рекламадан. Лекин блогерлар ҳам реклама қиладиган ва қилмайдиган нарсалар бор. Масалан, менга чиққан рекламаларнинг ҳаммасини ҳам олавермайман. Кимгадир фойдаси тегсагина реклама қиламан. Бефойда нарсани реклама қилиб, кузатувчиларимга зарар етказишни хоҳламайман. Саҳифамдаги Stories’га реклама жойлаш — 5 миллион сўм. Лентада бир ой реклама туриши — 20 миллион сўм. Бу пулнинг ҳаммаси ўзимга эмас. Бирон маҳсулотни чиройли қилиб реклама қилиб бериш учун яхши ғоя, сифатли видео тайёрлаш керак. Шундай вазиятлар бўладики, яқинларим илтимос билан чиққанида бепул реклама жойлашим ҳам мумкин”, — дейди вайнер.
“Биринчи марта “Афандининг қизлари” жамоаси билан рекламадан даромад кўрганмиз. Ўшанда топган пулимни оилавий қарзимизни тўлашга ишлатганман. Ота-онам озгина қарз бўлиб қолишган эди. Ўзимга нарса олсам унчалик роҳатланмайман. Лекин бувим, ота-онамга нимадир олиб берсам, жудаям кўп дуо қилишади. Шу пайтда жуда ҳам хурсанд бўлиб кетаман”, — дейди Муборак Абдуллаева.
Актриса, шунингдек, қандай инсонга турмушга чиқишни орзу қилиши ҳақида ҳам сўзлаб берди.
“25 ёшга чиқдим. Ҳозирда ўзимга шахсий ҳаётга рухсат бермадим. Ҳаётимда ҳеч ким йўқ ва шу пайтгача ҳеч ким бўлмаган. Мен доим уйимдагиларга айтаман: “50 йил бирга яшаб, кимдир мендан ҳаётингиз орқага қайтганида яна шу инсонга турмушга чиқармидингиз, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай, албатта, деб жавоб берадиган инсонни учратганимда оила қураман”, дейман.
Изоҳ (0)